Бош саҳифа » Илм » Фойдали илмдан маҳрумлик

Фойдали илмдан маҳрумлик

Ҳазрат Мавлоно Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳафизаҳуллоҳ айтадилар:

“Гуноҳнинг зарарларидан бири шуки, инсон фойдали илмдан маҳрум бўлади. Илм бошқа нарса, маълумот бошқа нарсадир. Иккисининг ўртасида фарқ бор. Маълумот хоҳ мўъмин бўлсин, хоҳ кофир бўлсин, хамма инсонда бўлади. Бизга қанча поплар (насроний рухоний) учраганки, ислом дини ҳақида шундай маълумотларни билади, инсон хайрон қолади. Шундай поплар ҳам учраганки, араб тилида бемалол гаплашар эдилар. Сиз Қуръони карим оятларини ўқиганингизда, улар унинг таржимасини айтиб берадилар. Улардаги нарса илм эмас, балки, маълумотдир.

Пикхтал Қуръони каримни инглиз тилига таржима қилган пайтида кофир эди. Бир кофир тилшунослик ёрдамида Қуръони каримни таржима қилди.Қуръони каримни мўъжизасики, Аллоҳ таъоло кейин унга ҳидоят ато қилди. Демак, маълумот кофирда ҳам бўлиши мумкин.

Бундан ташқари илм ва маълумот ўртасида яна қандай фарқ бор? Ҳазрат Муфтий Муҳаммад Шафиъ Усмоний раҳматуллоҳи алайҳ бир куни талабалардан: “Айтингларчи, илм деб нимага айтадилар?” деб сўрадилар. Кимдир “билиш” деди. Яна кимдир “хабардор бўлиш” деди. Ҳазрат жим турдилар. Бир неча турли хил жавоб берганларидан кейин болалар ҳам жим бўлдилар. Шунда, улардан бири: “Ҳазрат! Ўзингиз айтиб беринг?” деди. Ҳазрат: “Илм нурдир. Уни ҳосил қилгандан кейин унга амал қилмасдан туриб ором ва хотиржамлик бўлмайди. Агар шундай бўлса, у илмдир, йўқса, у маълумотдир”, дедилар. Демак, мана шуни илми нофеъ, яъни фойдали илм дейдилар. Агар бундай бўлмаса, у ҳолда мана бу оятдаги каби бўлади:

كَمَثَلِ الْحِمَارِ يَحْمِلُ أَسْفَاراً

Яъни: “… мисоли устига китоб юкланган эшакка ўхшарлар” (Жума сураси, 5-оят)

Бани Исроилнинг илмга амал қилмайдиган олимлари бор эди. Улар устига китоб ортилган эшакка ўхшатилди. Демак, илм бошқа нарса, маълумот бошқа нарсадир.

Шунинг учун қачонки, маълумот бўлса, илм бўлишига қарамасдан банда залолатга кетади. Бир қарашда унда илм бўлади, лекин у номи илм холос.Аслида эса, у маълумот бўлади. Аллоҳ таъоло Қуръони каримда шундай дейди:

أَفَرَأَيْتَ مَنِ اتَّخَذَ إِلَهَهُ هَوَاهُ وَأَضَلَّهُ اللَّهُ عَلَى عِلْمٍ

Яъни: “Кўрмадинг-ми, ҳавои нафсини илоҳ қилиб олган ва Аллоҳ уни илм бўлишига қарамасдан залолатга солган кимсани…” (Жосия сураси, 23-оят).

Аслида у билган нарсалар илм эмас, маълумот эди. Фойдали илм эмас эди. Агар фойдали илм бўлганда эди, у ҳолда унга фойда берган бўлар эди. Илм бўлишига қарамасдан залолатга кетди. Ахир бу нима деган гап?

Бир мисол:

Илм бўлишига қарамасдан залолатга кетишнинг мисоли шуки, сигарета чекиш инсон саломатлиги учун заралидир. Кўпинча сигарета чекувчи кимса ёш болаларга: “Укам, биз ҳаётимизни заҳарлаб бўлдик. Эхтиёт бўл. Сен бу ёмон одатга тушиб қолма!” деб насиҳат ҳам қилади. Бунинг маъноси шуки, у билади ва сигарета ишлаб чиқарувчи компания: “Сигарета чекишлик соғлик учун зарарлидир” деб устига ёзиб ҳам қўяди.Ҳозирда чекувчи ҳам билади ва ишлаб чиқарувчи ҳам буни айтяпти. Лекин бу кимсанинг қалбида шундай хоҳиш пайдо бўлади, у зарарни ҳам тан олади ва сигарета чекишни ҳам бошлайди. Мана шуни илм бўлишига қарамасдан залолатга кетиш дейдилар. У кимса ўзини нима қилаётганини билади. Нафс сабабли ожиз қолади. Унинг қалбига, қулоғига муҳр босилади.Кўзига парда тортилади.

أَفَرَأَيْتَ مَنِ اتَّخَذَ إِلَهَهُ هَوَاهُ وَأَضَلَّهُ اللَّهُ عَلَى عِلْمٍ وَخَتَمَ عَلَى سَمْعِهِ وَقَلْبِهِ وَجَعَلَ عَلَى بَصَرِهِ غِشَاوَةً فَمَن يَهْدِيهِ مِن بَعْدِ اللَّهِ أَفَلَا تَذَكَّرُونَ

Яъни: “Кўрмадинг-ми, ҳавои нафсини илоҳ қилиб олган, Аллоҳ уни илм бўлишига қарамасдан залолатга солган ва қулоғига ҳамда қалбига муҳр босиб, кўзига парда тортиб қўйган кимсани Аллоҳдан бошқа ким ҳидоят қила олади?! Эсламайсизларми?!” (Жосия сураси, 23-оят)

Шунинг учун доим илми нофеъ, фойдали илм сўраб дуо қилишлик лозим. Гуноҳлар сабабли инсон фойдали илмдан маҳрум бўлади. Билган нарсалари қуруқ маълумот бўлиб қолади. Шайтоннинг шундай хийласи бўлади, толиби илм: “албатта, мен олдин ўқиб олайин, кейин амал ҳам қиламан” дейди. Ҳозирда ўқиб қалб амал қилишни уддасидан чиқа олмаяптими, ўқиб, муддат ўтиб кетганда, кейин қаерда амал қила олади? Бу шайтонинг ҳийласидир. Демак, гуноҳлар зулмати инсонни фойдали илмдан маҳрум қилади.

Ҳазрат Мавлоно Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳафизаҳуллоҳ

Абдулқаййум Комил таржимаси

Поделиться

Жавоб қолдириш

Электрон почтангиз чоп қилинмайди.Шарт қаторлар белгиланган *

*