Бош саҳифа » Байт » Ризққа қаноат

Ризққа қаноат

Байт:

Медавонад одамийро ҳирс дар гирди жаҳон,
Варна гандум сийначок аз баҳри рўзийхорааст.

Таржимаси: Ҳирс одамни жаҳоннинг атрофида югуртиради. Бўлмаса, буғдой ризқ егувчи учун сийна ёрувчидир.

Ҳарислик, очофатлик, еб тўймаслик кишини тинч ўтиришга қўймайди. Балки бу сифатга эга бўлган одам яхши еб-ичиш илинжида ер шарининг у бошидан бу бошига елиб югураверади. Ҳолбуки, ризқ учун бу қадар ташвиш чекишга зарурат йўқ. Зеро ризқ учун ҳаддан ортиқ ғам чекмайдиганларнинг ҳам куни ўтаверади. Кўрмайсанми, нимжон буғдой пояси ризқ егувчининг дастурхонига ҳатто ернинг кўксини ёриб чиқиб бўлса ҳам етиб келади. Шундай экан ризқ ҳақида хотиржам бўл. Ризқ учун ҳаддан ташқари югуриш билан кишининг ризқи кўпаймайди, балки унинг очофатлиги намоён бўлади, холос.

Сўфи Аллоҳёр раҳимаҳуллоҳ айтадилар:

Қидирғон бирла ризқинг қидри тошмас,
Кетар қадринг қадардин ҳаргиз ошмас.

Яъни қидираверганинг билан ризқингнинг қидри (қозони) тошмайди. (Бу очофатлик билан) қадр-қийматинг кетиб қолади, лекин (ризқинг) тақдирда белгиланганидан ҳаргиз ошиб кетмайди.

Поделиться

Жавоб қолдириш

Электрон почтангиз чоп қилинмайди.Шарт қаторлар белгиланган *

*