Бош саҳифа » telegram » Қарздан қутулиш дуоси

Қарздан қутулиш дуоси

Ҳазрати Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Бир қул озод бўлиш учун шартлашилган баҳодаги маблағни тополмай, Ҳазрати Али розияллоҳу анҳудан ёрдам сўради. Шунда у зот: «Сенга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўргатган калималарни ўргатайми? Агар:

اللهم اكفني بحلالك عن حرامك واغنني بفضلك عمن سواك.

«Аллооҳуммакфиний биҳалаалика ъан ҳароомика вағниний бифазлика ъамман сиваака» дуосини ўқиб юрсанг, қарзинг тоғнинг бир тарафича бўлса ҳам, халос бўласан», дедилар.

Маъноси: “Эй Раббим, ҳаром (аралаштирмай) ҳалолинг билан менга кифоя эт. Фазлинг ила ўзингдан бошқалардан беҳожат қил” (Имом Термизий ривоятлари).

Абу Саид розияллоҳу анҳу ривоят қилади. Бир куни Пайғамбар алайҳиссалом масжидга кирдилар ва у ерда ансорлардан Абу Умома розияллоҳу анҳуга кўзлари тушди:

– Эй Абу Умома, нега намоз вақтидан ташқарида ҳам масжидда ўтирибсан? – дея сўрадилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.

– Менга азоб бераётган дардлар ва қарзларим сабабли шу ердаман, эй Аллоҳнинг расули, – деб жавоб берди Абу Умома розияллоҳу анҳу.

– Сенга бир дуо ўргатайми? Уни ўқисанг, Аллоҳ дардингга даво, қарзинга нажот беради, – деб марҳамат қилдилар Пайғамбар алайҳиссалом.

– Ўргатинг, ё Расулуллоҳ!

Пайғамбар алайҳиссалом дедилар:

– Тонгда ва оқшомда шу дуони ўқи:

اللهم اني اعوذبك من الهم و الحزن و اعوذبك من العجز والكسل و اعوذبك من الجبن و البخل و اعوذبك من غلبة الدين و قهر الرجال.

“Аллоҳумма инни аъузу бика минал ҳамми вал ҳазани ва аъузи бика минал ажзи вал касали ва аъузу бика минал жубни вал буҳли ва аъузу бика мин ғалабатид дайни ва қаҳрир рижол”.

Маъноси: “Ё Аллоҳ, дард-аламдан, ожизликдан, танбалликдан, қўрқувдан, бахилликдан, қарзим кўпайишидан ва одамларнинг қаҳридан сенга сиғинаман”.

Абу Умома (розияллоҳу анҳу) айтади: “Бу дуони ўқиб, ҳам дардимдан, ҳам қарзларимдан қутулдим” (Абу Довуд ривояти).

Поделиться

Жавоб қолдириш

Электрон почтангиз чоп қилинмайди.Шарт қаторлар белгиланган *

*