Бош саҳифа » telegram » Аксириш бир неъматдир

Аксириш бир неъматдир

Ҳазрати Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Аллоҳ таоло аксиришни яхши кўради, эснашни эса ёмон кўради. Қачонки, бирор шахс аксирса ва “Алҳамдулиллаҳ” деса, уни эшитган мусулмон зиммасида, унга “Ярҳамукаллоҳ” дейиши ҳақ (шарт) бўлади. Эснаш эса шайтон тарафидан бўлади. Қачонки, бирор кимсага эснаш келса, имкон борича уни қайтарсин. Негаки, инсон қачон эснаса, шайтон кулади, яъни хурсанд бўлади. Шунинг учунки, эснаш ялқовлик ва ғафлат белгисидир. Шайтон эса бу каби ишларни яхши кўради” (Имом Бухорий ривояти).

Ҳинд олимларидан Профессор Насруллоҳ Хон ҳазратлари айтадилар: “Бир Англиялик Доктор мусулмонларнинг Пайғамбари соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Бирор мусулмон аксирса ва “Алҳамдулиллаҳ” деса, унинг ёнида ўтирган мусулмон “Ярҳамукаллоҳ”  десин, аксирган эса яна жавобда,  «Йаҳдикумуллоҳ» десин деган хадиси шарифларини ўқиб, ўйлаб қолди: «Бир оддийгина иш учун шунча дуо ўқишнинг сабаби нима?» У тадқиқот олиб борди ва шу нарса маълум бўлдики, шунча дуо ўқиш ортиқча, беҳуда иш эмас, балки, Аллох таолога шукрдир. Чунки, тадқиқотдан шу нарса юзага келдики, баъзан инсон миясининг қон томирида ҳаво туриб қолади. Аллоҳ таоло уни чиқариб юбориш учун бир босимни жорий қилган. Шундай қилиб, аксириш босими орқали, ўша ҳаво бурун йўлидан ташқарига чиқиб кетади. Агар ҳаво чиқмай, туриб қолса, инсон фалаж (шол) бўлиб қолиш хавфи бўлади. Шунинг учун аксирган инсон «Алҳамдулиллаҳ» дейиши, Аллоҳ таолога бу неъмат учун шукр қилиши керакдир.

“Бугунги сабоқ” китобидан. Муҳаммад Тақий Усмоний ва бир неча ҳинд олимлари

Абдулқаййум Комил таржимаси

Поделиться

Жавоб қолдириш

Электрон почтангиз чоп қилинмайди.Шарт қаторлар белгиланган *

*