Байт:
Шикасти шишаи дил ро магў садоий нест,
Ки, ин садо ба қиёмат баланд хоҳад шуд.
Таржимаси: Қалб шишаси синганда овози чиқмади, дема. Чунки, бу овоз қиёмат куни баланд бўлади.
Инсон қалби сал нарсага синадиган ўта нозик, бебаҳо шиша. “Агар у шиша бўлса, нима учун синганида овози эшитилмади”, дема. Бечора мазлумнинг қалб шишаси бу дунёда синади-ю, жаранги қиёмат куни эшитилади. Яна бир гап. Бировнинг қалби синганида ундан чиққан садони эшитиш учун сенинг қалб қулоғинг очиқ бўлиш лозим. Агар бу даражадаги яхши инсон бўлсанг эди, бошқанинг қалби синишига сабаб бўладиган ишни қилмаган ҳам бўлар эдинг.
Шоир айтганидек:
Синса кўнгил шишаси тадбир ила бўлмас бутун,
Устухон эрмаски, они рост этса, мўмиё.
(Мунтахаботи ашъори Соиб, 56-б).
Ёрқинжон Фозилов таржимаси