«Маснавий»дан: «Тери қўлдан кетар»

Кўчада шошиб кетаётган бир одамдан сўрашди: — Нега бунча шошяпсан? Рангинг ҳам ўчган, нима бўлди. Одам айтди: — Эшитмадингми ҳали? Шаҳар султонининг кўнгли учун бозордаги эшакларни сўйиб, терисини шилиб, ичига сомон тўлдиряптилар. — Хўш,хўш? Лекин сен одамсанку? — Тўғри, аммо султоннинг одамлари бу ишга шундай шўнғиганларки, уларга кимлигимни англатгунимга қадар, терим қўлдан кетиши мумкин. Жалолиддин Румий, «Маснавий»дан ибратли ҳикоялар Батафсил »

«Ҳусни хулқ – … золимга раҳм-шафқат қилиб, унга мағфират тилаш»

Тобеъинларнинг улуғларидан Ҳасан Басрийнинг шундай сўзлари бор: «Ҳусни хулқ – очиқ юзли, хайру саховатли бўлиш, озор беришдан тийилишдир». Шоҳ Кирмоний айтади: «Гўзал хулқ – озорлардан тийилиш ва машаққатга сабр-тоқатдир». Ҳазрати Алий шундай деган: «Гўзал хулқ учта хислат билан ҳосил бўлади: ҳаромдан тийилиш, ҳалолни излаш, аҳлига бағрини кенг қилиш». Саҳл ибн Абдуллоҳ Тустарийдан гўзал хулқ ҳақида сўрашди: «Гўзал хулнинг энг қуйи ... Батафсил »

Тавбадан умид

Кимнинг гуноҳи шаҳватдан бўлса, унинг тавбасидан умид бор. Кимнинг гуноҳи кибрдан бўлса, бундан қўрқгулик. Чунки Одам шаҳват ортидан гуноҳ қилдилар, шу сабаб кечирилди. Шайтон эса кибрланган ҳолда осий бўлди, шу сабаб лаънатланди. Суфён ибн Уяйна раҳимаҳуллоҳ Изоҳ: Шаҳватдан бўлган гуноҳ – бир нарсага қизиқиш ортидан бўладиган гуноҳ. Аёлларга, мол-дунё йиғишга, фаровон яшашга қизиқиш ва бола-чақага муҳаббат қўйишлар сабабли қилинган гуноҳлар ... Батафсил »

«Нима учун кечаси ухламайсиз?»

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан: «Нима бўлди сизга, нега кечаси ухламайсиз?» деб сўрашди. Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу шундай жавоб бердилар: «Кечаси ухласам, нафсим қаровсиз қолиб кетади. Кундузи ухласам, халқ қаровсиз қолиб кетади». “Солиҳлар гулшани”дан Батафсил »

Кеккайишдан сақланинг

Ривоят қилишларича, бир куни Умар розияллоҳу анҳу елкаларида меш кўтариб чиқибдилар. Халифа бўлишларига қарамай, меш кўтариб олган ҳазрати Умарни кўрган кишилар ҳайрон бўлиб, «Эй мўминлар амири, бу нима ҳолат?» деб сўрашди. Шунда ҳазрати Умар розиялоҳу анҳу: «Ўзимдан ужбланиб* кетдим, шунинг учун нафсимни қийнамоқчиман», деб жавоб бердилар. * Манмансираш, ўзида бирор фазилатни кўриб, ғурурланиш ҳамда ўша фазилатни ато этган Зотни унутиб ... Батафсил »

«Чиройли хулқли фожир (ярамас) кимсанинг менга ҳамсуҳбат бўлиши ёмон хулқли обид киши суҳбатидан яхшироқдир»

Фузайл ибн Иёз: «Чиройли хулқли фожир (ярамас) кимсанинг менга ҳамсуҳбат бўлиши ёмон хулқли обид киши суҳбатидан яхшироқдир», деган. Ҳусайн Воиз Кошифий бундай ёзади: «Гўзал феъл-атвор, яхши хулқ нишонаси ўнтадир: яхшилик қилиш, инсофли бўлиш, бошқа одамдан айб қидирмаслик, ножўя ҳаракат қилаётганни тўғри йўлга бошлаш, айбига иқрор бўлганнинг узрини қабул қилиш, бошқалар машаққатини зиммага олиш, фақат ўз манфаатини кўзламаслик, очиқ юзли ва ... Батафсил »

Ҳикматлар мажлисининг фазилати

Кимни ғафлат ўлдирган бўлса, у бахтсизлигу балолардан узоқлашиши керак. Йўқса, бу балолар унга кўз очирмайди. Чунки ақли ноқис аёлгина, боласи ўлганда ҳам тиржайиб туради. Шунга ўхшаб сен ҳам тун намозидан ва кундуз рўзасидан четда қолар экансан, бу қалбинг ўлар ҳолга келиб қолганидан дарак. Тирик жонга тикон кирса озорланади, оғриқ сезади. Ўликни тиғ билан қанча қиймалама, барибир сезмайди. Шундай бўлса, ҳикмат ... Батафсил »

«Аллоҳим, мени улар ўйлаганидан ҳам яхшироқ қилгин!»

Асмоъий шундай ҳикоя қилади: «Буюк саҳобий Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу ўзлари ҳақида мақтов эшитсалар, шундай дер эдилар: «Аллоҳим! Сен мени ўзимдан ҳам яхшироқ биласан. Мен эса ўзимни улардан кўра яхшироқ биламан. Аллоҳим, мени улар ўйлагандан ҳам яхшироқ қилгин. Улар билмайдиган гуноҳларимни кечиргин. Улар айтган нарсалар билан мени жазоламагин!» Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу яна «Қанийди мўмин банданинг бир тола ... Батафсил »