Бош саҳифа » Тег архивлари: Рамазон

Тег архивлари: Рамазон

Эслатма: Ҳайит намозини ўқиш тартиби

Ҳайит намози қуйидагича ўқилади: Имом домла ифтитоҳ (намозни очувчи) такбири – “Аллоҳу акбар”ни айтса, муқтадий (имомга эргашувчи намозхон): “Қиблага юзланган ҳолимда, ҳайит намозини холис Аллоҳ учун, ўқишни ният қилдим”, деб “Аллоҳу акбар” такбирни айтиб намозга қўшилади ва санони ўқийди. Сўнгра имом домла уч бор такбир айтади. Муқтадий ҳам қўлини қулоғи баробарига кўтариб такбир айтади. Такбирлар орасида қўлни боғламасдан, ёнга туширилади. ... Батафсил »

Рамазондаги тўрт иш

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам муборак Рамазон ойида амал қилишлари учун умматларига тўрт ишни буюрганлар: 1. Биринчиси, жуда кўп “Ла илааҳа иллаллоҳ”ни ўқишлик. Яъни, юриб кетаётиб ҳам, ўтириб туриб ҳам, ҳар дамда “Ла илаҳа иллаллоҳ”, “Ла илаҳа иллаллоҳ”, “Ла илаҳа иллаллоҳ” деб тилда зикр қилишлик. 2. Иккинчиси, Аллоҳ таъолога чин қалбдан тавба ва истиғфор қилаверишлик. 3. Учинчиси, Аллоҳ таъолодан чин қалбдан ... Батафсил »

Рамазон ойида содир бўладиган баъзи хатолар

Шомдан олдин ижобат бўладиган фурсатда дуони тарк қилиш. Шом азонини эшитганда қайтармай туриш. Токи азон тугагунича оғизни очмай туриш. Шом намозидан кейинги равотиб суннатни тарк қилиш. Таровеҳ намозини имом билан бирга охиригача ўқимаслик. Таровеҳни биринчи кечасида ўқимасдан бошқа ишга машғул бўлиш. Фақат Рамазонда намоз ўқиш. Овқат ва ичимликда исрофга йўл қўйиш. Хатми қуръонни тафаккур билан эшитишдан ғафлатда қолиш. Ифторга машғул ... Батафсил »

Очлик фазилати

Ҳазрат Мавлоно Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳафизаҳуллоҳ айтадилар: «Боязид Бистомий раҳматуллоҳи алайҳ бир куни очликнинг фазилатларини баён қилаётган эдилар. Шунда, бир киши: «Ҳазрат! Очликнинг ҳам бирор фазилатлари борми?», деди. Боязид Бистомий раҳматуллоҳи алайҳ: «Ҳа, агар Фиръавнга очлик етганда эди, у ҳолда у ҳеч қачон худолик даъвосини қилмаган бўлар эди. Фиръавн қорни доим тўқ юрганлиги сабабли, худолик даъвосини қилган эди», дедилар. Қачонки, ... Батафсил »

Рамазон ойида асл мақсад тарафига қайтинг

Шайхул ислом, Муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ айтадилар: Лекин Аллоҳга ибодат қилишликдан ташқари дунё ишларига ҳам рухсат беришликнинг оқибати нима бўлади. Аллоҳ таъоло яхши билар эди, қачонки, инсон дунё ишлари ва ташвишларига машғул бўлса, секин-секин унинг қалбига ғафлат пардаси тушиб боради ва дунё ишлари ва ташвишларига ўралашиб кетади. Шунда, ушбу ғафлатни кетказиш учун Аллоҳ таъоло баъзи вақтларни таъйин қилгандир. Ўша ... Батафсил »