Исломий сўйишнинг ҳикмати

Мусулмонларнинг энг муҳим байрамларидан бири Қурбон Хайити ҳисобланади. Ушбу кунда миллионлаб ҳайвонлар қурбонлик қилинади. Қурбон Хайитининг асл моҳиятини тушунмасдан туриб, кўпчилик, улар орасида баъзи мусулмонлар ҳам қурбонликни танқид қилиб, буларнинг барчасини беъманилик, деб ҳисоблайди. Бундан ташқари, жониворни ўткир пичоқ билан сўйишни уларга нисбатан ноинсоний муносабат, — деб ҳисоблайдилар. Буни айниқса, ҳайвонларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қиламиз, деганлар кўп гапиришади. Уларнинг айтишича, пичоқ ... Батафсил »

Эслатма! Қурбонлик дуоси

اللهم ان صّلوتِى وَنُسُكِى وَمَحْياىَ ومَمَاتِى لله رَب العالَمِينَ لا شَرِكَ لَهُ اللهمَّ تقَبّلْ هٰذه الأضحية بسم الله والله اكبر اللهم هذا منك ولك اللهم تقبل هذه الأضحية مني أو من فلان ـ “Аллоҳумма инна солатии ва нусукии ва маҳйаая ва мамаатии лиллаахи роббил ъааламиин. Лаа шариика лахҳ Аллооҳумма тақоббал ҳаазиҳил узҳиййата. Бисмиллаҳи Аллооҳу акбар. Аллоҳумма ҳааза минка ва лака ... Батафсил »

Аллоҳнинг гўзал исмлари. Ал-Қуддус

Қуддус сифатининг маъноси шуки, бу Зот ҳар қандай айблардан холи, нолойиқ сифатлардан муназзаҳдир. Мутлақ муқаддаслик ва мутлақ поклик Аллоҳнинг Ўзигагина хосдир. Ушбу исм Қуръони каримда икки ўринда – Ҳашр сурасининг 23-ояти ҳамда Жумъа сурасининг 1-оятида келган. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рукуъ ва саждаларида “Суббууҳун, Қуддуусур Роббул малааикати вар-рууҳ” (У Покдир, Куддусдир, фаришталар ва Руҳнинг яъни ... Батафсил »

Ҳайит намози қандай ўқилади?

Аллоҳ ризолиги учун Қурбон ҳайити намозини ўқишга ният қилинади. Имом “Аллоҳу акбар” дея такбир айтгач жамоат ҳам қўлларини кўтариб, ичида ифтитоҳ такбири (Аллоҳу акбар)ни айтади. Такбир айтилганидан сўнг, қўлни қовуштириб туриб, ҳар ким ичида сано дуосини ўқийди. Сўнгра имом қўлларини қулоқларига кўтариб, уч марта такбир айтади. Жамоат ҳам унга эргашади. Биринчи ва иккинчи такбирда қўллар ён томонга туширилади. Учинчи такбирдан ... Батафсил »

Қурбонликнинг ҳукми

Шайхул ислом, Муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ айтадилар: Қурбонлик ҳам айни шундайки, Аллоҳ таъоло у учун йил бўйида уч кунни хослаб қўйгандир: ўн, ўн бир ва ўн иккинчи зулҳижжа. Ушбу уч кундан ташқари агар сиз қурбонлик қилишни хоҳласангиз, у ҳолда Аллоҳ таъолонинг наздида унинг хеч қандай қадр-қиймати йўқдир. Чунки, қурбонлик бирор жониворни Аллоҳ учун сўйишнинг номидир. Бир тарафдан сиз жониворни ... Батафсил »

Қурбонликнинг териси нима қилинади?

Савол: Қурбонликнинг терисини сотиш жоизми? Жавоб: Қурбонликнинг териси унинг гўшти каби пулга сотилмайди. Агар сотса қийматини фақирларга садақа қилиши вожиб бўлади. Лекин пулдан бошқа уйда истеъмол қилинадиган нарса эвазига (идиш-товоқ каби ейилмайдиган доимий истеъмол қилинадиган) алмаштирилса жоиз. Савол: Бир киши қурбонликдан бир икки ҳафта олдин қурбонликка ҳайвон сотиб олса, ёки уйида боқаётган ҳайвонни қурбонликка ният қилса унинг сутидан, юнгидан фойдаланиши ... Батафсил »

Такбири ташриқ қандай айтилади?

Динимиз Қурбон ҳайити кунида биз мусулмонларга баъзи вожиб ва суннат амалларни қилишни буюради. Жумладан, арафа кунининг бомдод намозидан бошлаб ҳайитнинг тўртинчи куни аср намозигача, яъни 23 вақт намоз мобайнида ҳар бир фарз намоздан кейин ташриқ такбирини айтиш вожиб амаллардан ҳисобланади. Ташриқ такбири ушбудир: Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар! Аллоҳу акбар ва лиллаҳил ҳамд! Ушбу такбирни ҳоҳ ... Батафсил »

Жума хутбаси ва таҳиййатул масжид намози

САВОЛ. Имом жума мавъизасини қилиб турган пайтда нафл намоз ўқиса бўладими? Умумай, масжидга кирганда ўқиладиган нафл намоз ҳақида маълумот берсангиз. Содиқов Мухаммадсамиъ, Тошкент. ЖАВОБ. Масжидга кирганда ўқиладиган нафл намозни Таҳиййатул масжид (“таҳиййат” саломлашиш, сўрашиш маъносидадир)- намози дейилади. Ушбу икки ракатли намозни адо этиш суннат. Чунки Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Қайси бирингиз масжидга кирса, икки ракат нафл намоз ўқимай ўтирмасин”, деганлар. Ҳанафий мазҳаб ... Батафсил »

Бировнинг ҳаққи

Яқинда бир воқеанииг гувоҳи бўлдим. Икки дўст шерикчилик асосида кичик корхона қурмоқчи бўлишиб, ўртага баравар пул ташлашди. Иккинчисининг хорижлик сармоядор таниши бор экан, уни зарур дастгоҳлар олиб беришга кўндиришди. Иш қизиб кетди. Шаҳарнинг қоқ марказида нақшлар билан безанган корхона биноси тикланди. Дастгоҳлар келтириб ўрнатилди. Ишлар юришиб, маҳсулот ҳам харидоргир чиқиб қолди. Фойда катталашаётганини кўрган биринчи йигитни шайтон васваса қила бошлади: ... Батафсил »