Қарздан қутулиш дуоси

Ҳазрати Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Бир қул озод бўлиш учун шартлашилган баҳодаги маблағни тополмай, Ҳазрати Али розияллоҳу анҳудан ёрдам сўради. Шунда у зот: «Сенга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўргатган калималарни ўргатайми? Агар: اللهم اكفني بحلالك عن حرامك واغنني بفضلك عمن سواك. «Аллооҳуммакфиний биҳалаалика ъан ҳароомика вағниний бифазлика ъамман сиваака» дуосини ўқиб юрсанг, қарзинг тоғнинг бир тарафича бўлса ҳам, халос ... Батафсил »

Темирчининг қиссаси

Дадам Муҳаммад Шафеъ Усмонийнинг бир ҳикояси бор эди. Абдуллоҳ ибн Муборак раҳматуллоҳи алайҳи етук фақиҳ, муҳаддис ва Аллоҳнинг дўсти эди. Аллоҳ таоло у кишига баланд мартаба ато қилган эди. Вафот топганида бир киши тушида у зотни кўрди ва: «Аллоҳ сизга қандай муомала қилди?» деб сўради. Абдуллоҳ ибн Муборак раҳматуллоҳи алайҳи: «Аллоҳ таоло мени мағфират қилди, фазлига олиб, улкан марҳамат кўрсатди, ... Батафсил »

Ҳасад – яхшиликлар кушандаси

Америкаликларда ажойиб бир ибора бор: «Crab bucket theory» — «Қисқичбақалар солинган челак назарияси». Аниқланишича, агар челакда битта қисқичбақа бўлса, у осонгина эркинликка чиқа олади. Агар улар 5-6 та бўлса, ҳарчанд уринмасин, ҳеч қайсиси чиқа олмайди. Негаки улардан ҳар бири юқорига кўтарилаётган қавмдошини тортиб, ўзи чиқишга уринар экан. Хуллас, «челакдаги қисқичбақа» иборасидан келиб чиқадиган мантиқ одамларга ҳам хос. Бу иллат динимизда ... Батафсил »

Мўминнинг беш хислати

Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади: Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Умматимдан ким бешта хислатни олиб, унга амал қилади ёки амал қиладиган бошқа бирига ўргатади?” деб сўрадилар. “Мен, ё Расулуллоҳ”, дедим. У зот қўлимдан ушладилар ва уларни (бармоқларим билан бирма-бир) санаб: “Ҳаром нарсалардан сақлан, инсонларнинг обиди бўласан, Аллоҳ сенга тақсимлаб берган нарсага рози бўл, одамларнинг бойи бўласан, қўшнингга яхшилик қил, ... Батафсил »

Қалб шишаси овози

Байт: Шикасти шишаи дил ро магў садоий нест, Ки, ин садо ба қиёмат баланд хоҳад шуд. Таржимаси: Қалб шишаси синганда овози чиқмади, дема. Чунки, бу овоз қиёмат куни баланд бўлади. Инсон қалби сал нарсага синадиган ўта нозик, бебаҳо шиша. “Агар у шиша бўлса, нима учун синганида овози эшитилмади”, дема. Бечора мазлумнинг қалб шишаси бу дунёда синади-ю, жаранги қиёмат куни эшитилади. ... Батафсил »

Соғлик неъмати билан кибрланманг

Байт: Осойиши тан ғофилам аз ёди Худо кард, Ҳамворийи ин роҳ маро сар ба ҳаво кард. Таржимаси: Танимнинг саломатлиги мени Худонинг ёдидан ғофил қилди. Бу йўлнинг теккислиги менинг бошимни тепага қаратиб қўйди. Инсоннинг саломатлиги кўпинча, кибру ғурур қилишга, кеккайишга, бу неъматни берган Зотни ёдга олмасликка сабаб бўлади. Ҳазрат Соиб ҳеч бемор бўлмасдан доим сиҳат-саломатлик билан юрган кишини чуқурлари йўқ теккис ... Батафсил »

Ислом манбаларида наботот дунёси ҳақидаги қарашлар

Ўсимликлар дунёси тирик организмларнинг яшаши учун муҳим восита саналади. Агар ер юзида ўсимликлар бўлмаса тирик организмлар мавжуд бўла олмаслигини илм-фан исботлаб бўлган. Бу каби қарашлар диний манбаларда ҳам ўз ифодасини топган. Қуръон, ҳадислар ва ислом оламининг тарихий манбаларида ўсимликлар дунёси, кўкаламзорлаштириш ишлари, боғдорчилик масалаларига кенг эътибор қаратилган. Ўсимликлар қуёш энергиясидан таралаётган нурларни қайта ишлаб, инсоният учун фойдалисини қолдиради. Бу ҳолат ... Батафсил »

Деҳқончилик фазилати

Динимизда деҳқончилик, ерни обод қилиш масаласига алоҳида эътибор берилган. Деҳқончилик улуғ, фазилатли амалдир. Кўплаб ояти карималарда боғлар ва далаларнинг ҳосили Аллоҳ таолонинг изни ва иродаси билан етилиши баён этилган. Бу эса деҳқон ва боғбонларнинг меҳнати Аллоҳнинг остида эканига ва Аллоҳ таоло уларга кўмакчилигига далолат қилади. Зеро, деҳқончилик улуғ ибодатлардан саналади. Чунки деҳқончиликка назар солинса, бу касб инсоннинг қалбини Аллоҳ таолонинг ... Батафсил »