Қалб кўзи кўр бўлмасин

Байт: Аз асойи худ хатар доранд кўрон вақти жанг, Бе басират аз далили хеш мулзам мешавад. Таржимаси: Жанг вақтида кўрларга ўз ҳассалари хатар бўлади. Басиратсиз (қалб кўзи кўр, нодон) киши ўзи келтирган далил билан мулзам бўлиб қолади. Аъмо киши кўзи очиқ одам билан жанг қилса, рақиби унинг қўлидаги ҳассани осонгина олиб қўйиб, унга қарши ишлатиб уни мағлуб қилиши мумкин. У ... Батафсил »

Ўтганларни хотирлаш

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: اذكروا محاسن موتاكم، وكفوا عن مساويهم Яъни: “Сизлар маййитларингизни яхши сифатларини зикр қилингиз ва ёмонликларидан тилингизни тийингиз”, деганлар (Абу Довуд ривояти). Шайхул ислом, Муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ айтадиларки, шу ўринда бир савол пайдо бўлади. Тирик инсонларнинг ортидан ҳам ёмонлаб гапириш жойиз эмас. Балки, тирикларнинг ҳам фақат яхшиликларини гапириш керак. Агар ортларидан ёмонликлари гапирилса, у ҳолда ... Батафсил »

Кексалик

Байт: Маханд эй навжувон, зинҳор бар мўйи сафеди мо, Ки, ин барфи паришон бар сари ҳар бом меборад. Таржимаси: Эй ёш йигит, бизнинг оқ сочимизга ҳаргиз кула кўрма. Чунки, бу паришон (ҳар томон сочилган) қор ҳамма томнинг бошига ёғади. Кексаларнинг ҳоли айнан кексалик туфайли салбий томонга ўзгариши, соч-соқолларга оқ тушиши, куч кетиб, қувватдан қолиш, кўз, қулоқ, қўл-оёқларнинг ҳам заифлашиши эътиборидан ... Батафсил »

Ғам-ташвиш ва касалликлар икки қисмдир

Инсон қачон бирор дард ёки ғам ташвишга ботса, қарздор бўлиб қолса, уй-жойсиз қолса, икки ҳолатдан бири бўлади. Биринчиси бу Аллоҳнинг қаҳри ва азобидир. Иккинчиси банданинг даражаси баланд бўлиши ва унга ажру савобни кўплаб берилишига сабабдир. Ғам-ташвиш ва касаллик Аллоҳнинг азоби ҳамдир Охират азоби қаттиқ бўлади. Шунинг учун гоҳида Аллоҳ таоло бандасини охират азобидан сақлаш ва учун тўғри йўлга қайтиши бу ... Батафсил »

Пайғамбарлар энг суюкли зотлардир

Коинотда Аллоҳ таолога энг суюкли зотлар анбиёлардир. Улардан кўра Аллоҳга маҳбуб бирортаси бўлиши мумкин эмас. Шундай бўлсада бирорта пайғамбар мисли кўрилмаган имтиҳон ва балолардан холи бўлган эмас. Аллоҳ таоло Қуръони каримда бир нечаларига берган баъзи бир имтиҳонларини зикр қилган. Уларни ўқиган инсон “Аллоҳ Ўзи суйган бандаларини мунчалар қаттиқ имтиҳон қилмаса” деб қолади. Нуҳ алайҳиссаломни кўринг, қавмидан кўрмаган зулми ситамлари қолмади. ... Батафсил »

Уруш эмас, тинчлик бўлсин!

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Душманга дуч келишни орзу қилманглар. Аллоҳдан саломатликни, тинчликни сўранглар. Агар уларга дуч келсангизлар маҳкам туринглар ва Аллоҳни зикр қилишни кўпайтиринглар”, деб марҳамат қилдилар”. Албатта тинчлик неъмати бебаҳо, унга ҳамма муҳтож. Уни сотиб олиш учун махсус бозор йўқ. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам яна бир ҳадисларида: “Сизларга иймондан кейин Аллоҳ ... Батафсил »

“Обрўйимизни гавҳар эвазига бермаймиз”

Байт: Мо обрўйи хеш ба гавҳар намедиҳем, Бухли бажо ба ҳиммати Ҳотам баробараст. Таржимаси: “Биз “ўз обрўйимизни гавҳар эвазига бермаймиз. Ўз ўрнида бўлган бахиллик Ҳотамнинг ҳимматига тенгдир”. Дунёнинг арзимас матоҳини қўлга келтириш учун ўзимизга ўхшаган бир банда ҳузурида лаганбардорлик қилиб, обрўмизни тўкишга рози бўлмаймиз. Биз молу дунёмизни қурбон қилиб, тарқатишга сахий бўлсак ҳам, обрўни қурбон қилишга келганда бахилмиз. Зеро бахиллик ... Батафсил »

Саҳл ибн Абдуллоҳ Тустарий

Замона олимлари Саҳл Тустарий тўғрисида, у шариат билан ҳақиқат орасини жам қилган эди, дер эдилар. Саҳл ибн Абдуллоҳ Тустарий айтадилар: Аллоҳ руҳимга: «Оё, мен Роббингиз эмасманми?» дегани ҳануз менинг эсимда бор. “Мен: “Роббимизсан!”, деб жавоб бердим. Ва яна айтадилар, мен уч ёшимда намоз ўқир эдим. Тоғам Муҳаммад ибн Саввор мени кўриб қолсалар йиғлар эди. Бир куни мен айтдим: — Эй ... Батафсил »

Ҳаром луқманинг оқибати

Ҳазрат Мавлоно Муҳаммад Яъқуб Нонутвий раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: “Бир куни бир кишининг таклифига кўра унинг уйига таом ейиш учун бордим. Эндигина бир луқма оғзимга солган эдим, таомда шубҳа бор, у ҳалол даромаддан эмас деган ҳис келди. Суриштиргандан кейин маълум бўлдики, ҳақиқатда ҳалол даромаддан эмас экан. Лекин ўша ҳаром луқма беихтиёр томоғимдан ўтиб кетди. Мен унга тавба ва истиғфор қилдим. Лекин, ... Батафсил »

Яхши амал қилишлик фикри “Аллоҳнинг меҳмони”дир

Шайхул ислом, Муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ айтадилар: Ҳакимул уммат, Ҳазрат Мавлоно Ашраф Али Таҳановий қуддиса сирруҳ шундай дер эдилар: “Қалбга фалон яхши амални қилиб олайин деган ўй келишини сўфийлар истилоҳида “ворид” дейдилар. Яъни, мен фалон ишни қилиб олайин, намоз ўқиб олайин, таҳажжуд ўқиб олайин, аввобийн намози ўқиб олайин, ишроқ намози ўқиб олайин, чошгоҳ намози ўқиб олайин, садақа қилиб олайин, ... Батафсил »