Йўқолган зирҳ

Ҳоким қилган бир ривоятга кўра Жамал воқеасида ҳазрат Али (розияллоҳу анҳу) нинг зирҳи йўқолган эди. Бир киши зирҳни топиб, сотиб юборди. Сал ўтмай зирҳ бир насорода экани маълум бўлди. Шунда ҳазрат Али (розияллоҳу анҳу) насоро устидан Қози Шурайҳга шикоят қилди. Қози ҳузурида ҳазрат Алининг гапи ростлигига ўғли Ҳасан билан озод этган хизматкори Қанбар гувоҳлик берди. Шурайҳ: — Ҳасаннинг ўрнига бошқа ... Батафсил »

“Кеп қолинг, кеп қолинг сигарета-конфетлар бор”

– Буважон, менга пул беринг. Атиги уч минг сўм, – деди саккиз ёшли невара ялинчоқлик билан. – Хўш, уни нимага сарфлайсан? Билсам бўладими? – сўради бобо синчковлик билан. – Сигарет-конфет оламан. – Қанақа конфет? Нима деяпсан ўзи? Сигарет-конфет деганинг нимаси? – Сигаретдақа сигарет-да! Бобо билан невара етаклашиб дўконга кетишди. Сиз ҳам бу суҳбатни ўқиб, ҳайратлангандирсиз, албатта. Наҳотки, болаларимиз ақлини таниб-танимай, ... Батафсил »

«Хотинларингизни масжиддан ман қилманглар. Уйлари улар учун яхшироқдир»

Жамоат намозига аёлларнинг қатнашмасликлари афзал Жамоат бўлиб намоз ўқиш, Жума намозини адо этиш нақадар аҳамиятли эканини ҳар бир мусулмон яхши билади. Жума фарз. Жамоат намозини эса баъзилар вожиб, баъзилар суннати муаккада, дейдилар. Имом Абу Довуд ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жамоат билан жума ўқиш ҳар бир мусулмон учун ҳаққу вожибдир. Фақат тўрт кишигагина: қулга, аёл кишига, ёш болага ... Батафсил »

Фолчи холанинг найранглари

“Фолбинга ишонма, фолсиз юрма” деган гапни ўзига нақл қилиб олган Назира хола – қўлида тугунча, эрта тонгданоқ қаергадир жўнаш учун ҳозирлик кўра бошлади. Хотинининг у хонадан бу хонага ўтавериб, ивирсишидан уйғониб кетган Фармон ака билдики, яна фолбинга боради. Сўнгги пайтларда зўр фолбинлару нафаси пўстакни ҳам ҳавога учирадиган «куф-суф»чи «эшон»лар кўпайиб кетди. Бундайлар ҳар қишлоқда топилади. Фолбини, «эшон»и йўқ қишлоқларга «гастролёр ... Батафсил »

Чой ўрнига кeросин

Ҳиндистонлик буюк уламолардан Абдулҳай Лакнавий айтадилар: «Мен отам Мавлоно Абдулҳалим ҳузурида илм ўргандим. 17 ёшимда мен учун ўқилиши керак бўлган китоб қолмади. 17 ёшимдан китоб ёзишни бошладим». Бу зотнинг илмга, китоб ёзишга харисликлари шу даражада бўлган эканки, уйларининг ўртасида хонтахта ўрнатиб, шунда доим китоб ёзарканлар. Китоб ёзиб турганларида таҳорат қистаб қолса, хаёл сочилмасин деб, уйнинг тўрттала тарафида ҳам бир хил ... Батафсил »

Мулоҳаза: Азон бизга нима учун керак?

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар намозга азон айтилса, Шайтон орқасидан ел чиққан холатда орқага қочади. Токи, азон эшитилмайдиган жойгача (боради). Агар азон тугаса (шайтон) яқинлашади, агар намозга такбир айтилса, (шайтон яна) орқага қочади. Ҳаттоки, (намоз ўқувчи) киши ва ўзи ўртасида хатар пайдо бўлади”, деб марҳамат қиладилар. Ҳофиз ибн Ҳажар ал-Асқалоний (раҳматуллоҳи алайҳ) ўзларининг “Фатҳул ... Батафсил »