telegram

13-июнь кунидаги Хатмоналар (Тошкент шаҳри)

Бугун 13-июнь, Муборак Рамазон ойининг мағфират даҳаси, 18-кунидир. Тошкент шаҳридаги 2 нафар жоме масжидларда бу кеча Қуръони Карим хатмонаси яъни, Каломуллоҳнинг сўнгги суралари ўқилиб, чин ихлос ила дуолар қилинади. Бугун 13.06.2016 санасида Тошкент шаҳридаги қуйидаги масжидларда Қуръони Карим хатмонаси якунига етади: 1. “Мулла Қосим” жоме масжиди. (Манзил:Мирзо Улуғбек  тумани, Буюк Ипак йўли кўчаси 31 уй. Тел.: +998 71 268 81 72) Масжид имом-хатиби – Сайфуддинов Алиакбар. ... Батафсил »

Барака сўраб дуо қилишнинг сабаби

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: و بارك لي في رزقي “Эй, Аллоҳим! Менинг ризқимда барака ато қил”, деб дуо қилганлар. Ўйлаш лозимки, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам, “Эй, Аллоҳим! Жуда кўп ризқ ато қил, менинг молимни кўпайтириб бер”, деб дуо қилмадилар. Балки, “Эй, Аллоҳим! Менинг ризқимда барака ато қил”, деб дуо қилдилар. Агар Аллоҳ таоло барака ато қилса, оддий ишчининг озгина маошида ... Батафсил »

Аксириш бир неъматдир

Ҳазрати Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Аллоҳ таоло аксиришни яхши кўради, эснашни эса ёмон кўради. Қачонки, бирор шахс аксирса ва “Алҳамдулиллаҳ” деса, уни эшитган мусулмон зиммасида, унга “Ярҳамукаллоҳ” дейиши ҳақ (шарт) бўлади. Эснаш эса шайтон тарафидан бўлади. Қачонки, бирор кимсага эснаш келса, имкон борича уни қайтарсин. Негаки, инсон қачон эснаса, шайтон кулади, яъни хурсанд ... Батафсил »

«Аллоҳ таоло кўриб турибди!»

Бир ота қизи билан бирга сафар қилаётган эди. Улар бир узум боғи ёнидан ўтаётганларида, отанинг қалбида очкўзлик уйғонди ва бироз узум ейишни хоҳлаб қолди. Шундай қилиб, у қизини бир жойга тургизиб қўйиб: «Қизим! Сен шу ерда туриб, уёқ буёққа қараб тур. Агар биров кела бошласа, дарҳол хабар бер», деди. У узум узиш учун кетиб, эндигина узум новдаси ёнига етганида, қизи ... Батафсил »

Ҳазрат Таҳонавийдан ибрат

Ҳазрат Таҳонавий билан содир бўлган бир воқеа: Ҳазрат ўз шогирдларига ва ўзларига тааллуқли кишиларга кўрсатма бериб, поездда ва самолётда сафар қилганда бепул олиб юришга рухсат берилган миқдордан ортиқча юкни тарозига торттириб, ҳақини қўшимча тўлашни буюрар эдилар. Бир сафар ўзлари сафар қилмоқчи бўлиб вокзалга келдилар. Юкларини торттирмоқчи бўлиб тарозининг яқинига келган эдилар, вагон кузатувчиси («проводник») ҳазратни таниб қолиб, яқин келди. – Нима ... Батафсил »

Қарздан қутулиш дуоси

Ҳазрати Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Бир қул озод бўлиш учун шартлашилган баҳодаги маблағни тополмай, Ҳазрати Али розияллоҳу анҳудан ёрдам сўради. Шунда у зот: «Сенга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўргатган калималарни ўргатайми? Агар: اللهم اكفني بحلالك عن حرامك واغنني بفضلك عمن سواك. «Аллооҳуммакфиний биҳалаалика ъан ҳароомика вағниний бифазлика ъамман сиваака» дуосини ўқиб юрсанг, қарзинг тоғнинг бир тарафича бўлса ҳам, халос ... Батафсил »

Темирчининг қиссаси

Дадам Муҳаммад Шафеъ Усмонийнинг бир ҳикояси бор эди. Абдуллоҳ ибн Муборак раҳматуллоҳи алайҳи етук фақиҳ, муҳаддис ва Аллоҳнинг дўсти эди. Аллоҳ таоло у кишига баланд мартаба ато қилган эди. Вафот топганида бир киши тушида у зотни кўрди ва: «Аллоҳ сизга қандай муомала қилди?» деб сўради. Абдуллоҳ ибн Муборак раҳматуллоҳи алайҳи: «Аллоҳ таоло мени мағфират қилди, фазлига олиб, улкан марҳамат кўрсатди, ... Батафсил »

Ҳасад – яхшиликлар кушандаси

Америкаликларда ажойиб бир ибора бор: «Crab bucket theory» — «Қисқичбақалар солинган челак назарияси». Аниқланишича, агар челакда битта қисқичбақа бўлса, у осонгина эркинликка чиқа олади. Агар улар 5-6 та бўлса, ҳарчанд уринмасин, ҳеч қайсиси чиқа олмайди. Негаки улардан ҳар бири юқорига кўтарилаётган қавмдошини тортиб, ўзи чиқишга уринар экан. Хуллас, «челакдаги қисқичбақа» иборасидан келиб чиқадиган мантиқ одамларга ҳам хос. Бу иллат динимизда ... Батафсил »

Мўминнинг беш хислати

Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади: Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Умматимдан ким бешта хислатни олиб, унга амал қилади ёки амал қиладиган бошқа бирига ўргатади?” деб сўрадилар. “Мен, ё Расулуллоҳ”, дедим. У зот қўлимдан ушладилар ва уларни (бармоқларим билан бирма-бир) санаб: “Ҳаром нарсалардан сақлан, инсонларнинг обиди бўласан, Аллоҳ сенга тақсимлаб берган нарсага рози бўл, одамларнинг бойи бўласан, қўшнингга яхшилик қил, ... Батафсил »