Бош саҳифа » Таржимаи ҳол

Таржимаи ҳол

Имом Ашраф Али Таҳонавий

Улуғ аллома, нафақат Ҳиндистонда балки бутун дунёда шуҳрат қозонган, “Уммат ҳакими” деган улуғ номга сазовар бўлган бу зотнинг тўлиқ исмлари Ашраф Али Таҳонавий ибн Мунший Абдулҳақ ибн Ҳофиз Файз Али ибн Ғулом Фарид Шаҳид ибн Жалол ибн Раҳматуллоҳ ибн Омонуллоҳ ибн Атийқуллоҳ Хатиб ибн Ҳофиз Ҳабибуллоҳ ибн Одам ибн Муҳаммад Жалол ибн Содржаҳон дир. У кишининг насаблари ота томонидан иккинчи ... Батафсил »

Шошлик олимлар (ал-Ансоб)

Ал-Одамий الآدمي Абу Бакр Аҳмад ибн Муҳаммад Одам ал Одамий аш-Шоший Шош аҳлидан. Боболарининг исмлари Одам бўлганлиги учун бу кишига «ал-Одамий» нисбати берилган. Илм талабида Ироқ ва Ҳижозда бўлганлар. Ҳабиб ибн Муғира аш-Шоший, Ҳомид ибн Довуд аш-Шоший, Убайдуллоҳ ибн Восил ал-Бухорий, Абу Ҳотам Муҳаммад ибн Идрис арРозий ва Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ал-Муқридан таълим олганлар. Ўзларидан эса Абул Фазл Муҳаммад ибн ... Батафсил »

Саҳл ибн Абдуллоҳ Тустарий

Замона олимлари Саҳл Тустарий тўғрисида, у шариат билан ҳақиқат орасини жам қилган эди, дер эдилар. Саҳл ибн Абдуллоҳ Тустарий айтадилар: Аллоҳ руҳимга: «Оё, мен Роббингиз эмасманми?» дегани ҳануз менинг эсимда бор. “Мен: “Роббимизсан!”, деб жавоб бердим. Ва яна айтадилар, мен уч ёшимда намоз ўқир эдим. Тоғам Муҳаммад ибн Саввор мени кўриб қолсалар йиғлар эди. Бир куни мен айтдим: — Эй ... Батафсил »

Уккоша ибн Миҳсон (розияллоҳу анҳу)

Ислом ва тавҳид ҳақида эшитибоқ, қалби имон билан порлади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ҳузурларига бориб Исломни қабул қилди. У бошқа саҳобалар каби мушрикларнинг қаттиқ қийноқлари ва бўҳтонларига сабр этди. Бу машаққатлар фақат унинг иймону ишончини ва динда собитлигини оширди, холос. * * * Биринчилардан бўлиб иймон келтирган улуғ саҳобанинг тўлиқ исми: Уккоша ибн Миҳсон ибн Хурсон ибн Қайс ибн Мурра ... Батафсил »

Муҳаммад Тақий Усмоний

Қози Муҳаммад Тақий Усмоний ибн Шайх, муфтий Муҳаммад Шафеъ ибн Шайх Ёсин ибн Халифа Таҳсин Али ибн Миёнжий ҳофиз Каримуллоҳ ибн Миёнжий Хайруллоҳ ибн Миёнжий Шукруллоҳ ҳазратлари 1362-ҳижрий, 1943-мелодий санада Ҳиндистоннинг Саҳорнафур вилоятига қарашли Девбанд қишлоғида таваллуд топдилар. Ҳинд тилида Миёнжий деган сўз муаллим, деганини билдиради. У кишининг силсилалари Усмон ибн Аффонга бориб тақалади. Оталари бу ҳақда гапириб ўтганлар. Бу ... Батафсил »