Бош саҳифа » Илм (саҳифа 6)

Илм

Ибодат борасида шайтоннинг ҳийласи

Шайтоннинг бандага ибодат борасида қиладиган ҳийласи икки турли бўлади: Биринчи ҳийласи шуки, шайтон ибодат борасида бандани кибр ва фахрга мубтало қилади. «Мен буюк обид бўлдим». «Мен Аллоҳ таолога жуда кўп ибодат қилдим» дея банданинг қалбида фахр ва кибр пайдо қилади. Бунинг муолажаси, ибодатдан кейин «алҳамду лиллаҳ» дейишликдир. «Алҳамду лиллаҳ» лафзи шайтонни ноумид ва ожиз қилади. Банда ибодатдан кейин «алҳамду лиллаҳ» ... Батафсил »

Суннат – муҳаддислар истилоҳида

Муҳаддислар истилоҳида – Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан асар бўлиб қолган гап, амал, тақрир, халқий сифат, хулқий сифат ва сийратларга, агар пайғамбарликларидан олдин содир бўлган бўлса ҳам – Суннат, дейилади. Дарҳақиқат, ҳадис китобларини ўқийдиган бўлсак, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг айтган гап-сўзлари, қилган амаллари ҳамда саҳобаи киромлардан содир бўлган тасарруфотларни тақрир қилганлари билан бир қаторда У зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қадди қоматлари, ... Батафсил »

Фойдали илмдан маҳрумлик

Ҳазрат Мавлоно Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳафизаҳуллоҳ айтадилар: “Гуноҳнинг зарарларидан бири шуки, инсон фойдали илмдан маҳрум бўлади. Илм бошқа нарса, маълумот бошқа нарсадир. Иккисининг ўртасида фарқ бор. Маълумот хоҳ мўъмин бўлсин, хоҳ кофир бўлсин, хамма инсонда бўлади. Бизга қанча поплар (насроний рухоний) учраганки, ислом дини ҳақида шундай маълумотларни билади, инсон хайрон қолади. Шундай поплар ҳам учраганки, араб тилида бемалол гаплашар эдилар. ... Батафсил »

Намозда такбири таҳрима тартиби

Ушбу такбирдан кейин намоз бошланади ва ундан аввал дуруст бўлган еб-ичиш, юриш, гапириш ва намоздан ташқарида бўладиган жуда кўп ишларни қилиш ҳаромга айланади. Шунинг учун ҳам бу такбирни “Такбири таҳрима” дейилади. Унинг саҳиҳ ва намозни дуруст бўлиши учун шарт қилинган шартлар: бадани пок, жойи пок, сатри аврат, қиблага юзланиш, вақт кабилар топилишидир. Шунингдек намозга киришувчи қиёмда бўлиши ҳам шарт. Албатта ... Батафсил »