Бош саҳифа » Илм (саҳифа 5)

Илм

Рўза биздан нима талаб қилади. 7-мавзу: Энг катта савдо

Шайхул ислом, Муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ айтадилар: Инсонни яратишдан мақсад ибодат бўлса, у ҳолда бунинг талаби шу эдики, инсон дунёга келганда, эрталабдан кечгача ибодатдан бошқа бирор иш қилмаслиги ва унга бошқа иш қилишига рухсат ҳам бўлмаслиги керак эди. Чунончи, бошқа ўринда Қуръони карим шундай дейди: إِنَّ اللّهَ اشْتَرَى مِنَ الْمُؤْمِنِينَ أَنفُسَهُمْ وَأَمْوَالَهُم بِأَنَّ لَهُمُ الجَنَّةَ Яъни: “Албатта, Аллоҳ мўминлардан ... Батафсил »

Вақтдаги барака

Аллоҳ дўстларининг вақтлари баракали бўлади деган гап жуда машҳур, балки мушоҳад ҳамдир, яъни кўз билан ҳам кўрилгандир. Улар озгинагина вақтда жуда катта-катта ишларни қилиб юборадилар. Имом Ғаззолий раҳимаҳуллоҳнинг мукаммал умрлари у кишининг ёзган асарларининг ҳисоби билан тақсимланганида бир кунга ўн олти жуз китоб тўғри келган. Буни ҳеч қандайига тушуниб бўлмайди. Имом Абдулваҳҳоб Шаъроний ўз китоби “Ал-явоқийт вал-жавоҳир”да шундай ёзадилар: “Бу ... Батафсил »

Рўза биздан нима талаб қилади? 6-мавзу: Ҳазрати Юсуф алайҳиссаломнинг тақволари

Шайхул ислом, Муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ айтадилар: Ҳазрати Юсуф алайҳиссалом Зулайҳо тарафидан фитнага учрадилар. Буни билмаган бирор мусулмон бўлмаса керак. Қуръони каримда Зулайҳо Ҳазрати Юсуф алайҳиссаломни гуноҳга чорлагани айтилади. Ўша пайт Зулайҳонинг қалбида ҳам гуноҳ фикри пайдо бўлди ва Ҳазрати Юсуф алайҳиссаломнинг қалбларига ҳам гуноҳ фикри келди. Омма халқ шу сабабли Ҳазрати Юсуф алайҳиссаломга эътироз билдиради ва у кишини ... Батафсил »

Рўза биздан нима талаб қилади? 4-5-мавзулар

«Кўрнинг гуноҳга назар солишдан сақланиши ҳайратомуз иш эмас» Шайхул ислом, Муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ айтадилар: Масалан, бир шахс кўз нуридан маҳрум, шу сабабли бутун умр ҳеч қачон фаҳш фильм кўрмади, ҳеч ҳам ТВда беҳаё нарсалар кўрмади, ҳеч ҳам номаҳрамга назар солмади. Айтингчи, ушбу гуноҳларни қилмаслигида бирор ҳайратга соладиган нарса намоён бўлдими? Йўқ. Чунки, унда ушбу гуноҳларни қилишга салоҳият ва ... Батафсил »

Нима учун ўлимни ёқтирмаймиз?

Ҳикоя қилинишича, Сулаймон ибн Абдулмалик ҳажга кетаётиб, йўлда Мадинага кириб бир неча кун истиқомат қилди. Мадина аҳлидан: “Бу ерда саҳобаларни кўрган кимса борми?”, деб сўради. «Ҳа, Абу Ҳазим бор», дейишди. Уни айтиб келиш учун бир кишини юборди. Абу Ҳазим Сулаймоннинг ҳузурига келганда, Сулаймон унга: “Эй Абу Ҳазим, биз нима учун ўлимни ёқтирмаймиз”, деди. Абу Ҳазим: «Чунки сизлар охиратингизни хароб қилдингиз, ... Батафсил »

Рамазон ойидаги ибодатнинг таъсири бутун йил бўйи туради

Ҳакимул уммат, Ҳазрат Мавлоно Ашраф Али Таҳановий қуддиса сирруҳ айтадилар: Тажрибадан маълумки, Рамазондаги ибодатнинг таъсири ўзидан кейинги ўн бир ойгача туради. Кимки Рамазон ойида бирор яхшиликни машаққат ила қилса, Рамазондан кейин ўша яхшиликни осонлик ила қила олади. Кимки Рамазон ойида бирор гуноҳдан сақланса, Рамазондан кейин ўша гуноҳдан осонлик ила сақлана олади. Рамазон ойида гуноҳдан сақланишлик қийин эмас. Чунки, шу нарса ... Батафсил »

Бир махфий аҳдлашув

Ҳазрат Мавлоно Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳафизаҳуллоҳ айтадилар: Рўза Аллоҳ таъоло билан банда ўртасидаги бир махфий аҳдлашувдир. Аллоҳ таъоло ҳадиси қудсийда: الصَّوْمُ لِي وَأَنَا أَجْزِي بِهِ Яъни: “Рўза Мен учундир. Унинг мукофотини Ўзим бераман”, дейди. Чунончи, бошқа ҳар турли ибодатнинг савобини фаришталар ёзадилар. Магар, рўза борасида фаришталар “бу банда рўза тутди” деб ёзадилар холос. Унга бериладиган савоб ва мукофотни қиёмат куни ... Батафсил »

Рўза биздан нима талаб қилади? 2-3-мавзулар

«Фаришталар кифоя қилмас эдими?» Шайхул ислом, Муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ айтадилар: Бу ўринда баъзи одамларга, айниқса, янгича дунё қарашдаги одамларга, «агар инсонни яратишдан мақсад фақат ибодат бўлган бўлса, у ҳолда бу иш учун инсонни яратишга не ҳожат бор эди? Бу ишни фаришталар олдиндан жуда гўзал тарзда адо этаётган эдилар ва улар Аллоҳга ибодат қилаётган, тасбеҳ айтаётган ва улуғлаётган эдилар?» ... Батафсил »

Рўза биздан нима талаб қилади? 1-мавзу: Баракага тўла ой

Шайхул ислом, Муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ айтадилар: Иншааллоҳ, бир неча кундан кейин муборак Рамазон ойи кириб келади (ушбу дарслар Рамазондан илгари тайёрланган). Бу ойнинг улуғлиги ва баракали эканлигидан бехабар бирор мусулмон йўқ. Аллоҳ таъоло бу ойни хос ибодат ойи қилди. Бу ойда Аллоҳ таъолонинг бандаларига чексиз раҳматлари нозил бўлади. Биз бу раҳматларни тасаввур ҳам қила олмаймиз. Бу ойда шундай ... Батафсил »

Имом Раббоний мактуботлари – 6. 52-мактуб

Шайх Фаридга «Нафси аммора мазаммати, унинг қалб касаллиги экани ва у касалликни даволаш йўллари баёни» ҳақида юборилди Марҳамат ва шафқат юзасидан мухлис хизматкорингизга юборган мактубингизни ўқишга мушарраф бўлганим сабабли, менга кўплаб хурсандчиликлар етди. Аллоҳ бобонгиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳурматларидан ажрингизни улуғ, қадрингизни баланд, қалбингизни очиқ ва ишингизни енгил қилиб қўйсин! Аллоҳ субҳанаҳу у зотга зоҳиран ва ботинан мутобаатда собит ... Батафсил »