Илм

Душанба оғир кун…ми?

“Душанба – оғир кун”, кўпчилик хорижий мамлакатларда оммалашган, ҳатто халқимиз орасида ҳам ҳазил аралаш кўп бор такрорланадиган бу гапнинг бирор асоси борми? Динимизда бу масалага қандай қаралади? Айрим Ғарб давлатларида душанба кунини оғир кун деб хуш кўрилмайди, аммо душанба кунининг динимиздаги ўрни, аҳамияти жуда ҳам катта. Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) ҳаётларидаги кўпгина ажойиб воқеалар айнан шу куни рўй берган. Илм-фан шиддат билан ... Батафсил »

Мажолиси Ҳакимул умма. Нафс ишрофининг ҳақиқати

12-мажлис. Ҳакимул умма Ашраф Али Таҳонавий айтдиларки: Бир ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай марҳамат қилганлар: «Тамаъ ва нафс ишрофисиз бирор ҳадя келса, унда барака бўлади. Ишроф бўлганида эса барака бўлмайди». «Ишроф»нинг маъноси «интизор бўлиш»дир. Олдиндан бирор ҳадя олиш умиди бўлса, яъни нафс фалончи киши ҳадя беради деб кутиб турса, мана шу ишрофдир. Ишрофдан сўнг ҳадя қабул қилиш аҳли ... Батафсил »

Қуръони каримга амал қилиш ҳаққи

Қуръони карим оятларидан шифо ҳосил қилиш покиза Қуръоннинг баракотларидандир. Лекин бу барака покиза Қуръоннинг мақосиди (уни нозил қилишдан кўзланган мақсади) ҳамда унинг ҳуқуқидан эмас. Яъни Қуръондан шифо ҳосил қилишнинг ўзи билан инсон унинг ҳаққини адо этган ҳисобланмайди. Қуръони карим дунё ва охиратни ислоҳ қилиш, икки олам саодатига йўл кўрсатиш учун юборилган пайғом, яъни илоҳий номадир. Охиратда биздан Қуръони каримнинг ҳақлари ... Батафсил »

Мажолиси ҳакимул умма. Тақво ва тавозуъ

10-мажлис. Ҳазрат Ашраф Али Таҳонавийнинг отаси хонадоний раис ҳамда сарват соҳиби эдилар. Тирикчилик сабаби бўлмиш касби ҳам ножоиз эмас эди. Лекин Ҳазратнинг назарида бироз шубҳали эди. Отаси вафот этгандан кейин меросдан ўз ҳиссасини олиш масаласида иккиланиш бўлди. У кишида ўзича ҳукм чиқариш одати йўқ эди. Ҳазрат Гангуҳийга хат ёзиб, савол қилдилар: «Мол шубҳали бўлгани сабабли ўз ҳиссамни олишга иккиланмоқдаман. Олмай ... Батафсил »

Мажолиси ҳакимул умма. 5-мажлис

Ҳар бир нарса ўз ҳаддининг ичида фойдали бўлади. Ҳаддидан ошса, қанчалик фойдали нарса бўлса ҳам, зарарли нарсага айланади Ҳакимул умма Ашраф Али Таҳонавий айтдиларки: Хошятуллоҳ (Аллоҳдан қўрқиш) барча ҳасанот ва хайротнинг сарчашмаси ва жуда ҳам фазилатли нарсадир. Лекин шу ҳам ҳаддидан ошса, инсонни муаттал (ҳаракатсиз, суст) ва бекор қилиб қўяди. Шунинг учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам хошятуллоҳ ҳақида қилган дуоларида шундай ... Батафсил »

Мажолиси ҳакимул умма. Девбанд улуғларининг Худодан қўрқиши ва ўз мухолифлари билан тутган йўллари

6-мажлис Ҳазрат мавлоно Рашид Аҳмад Гангуҳий қуддиса сирруҳу  бидъат қаршисига баъзи рисолалар ёзгач, аҳли бидъатлар томонидан сўкишлар ёғилиб кетди. Баъзи машҳур аҳли бидъатлар у кишининг хилофига сўкишлар билан тўла рисолаларни бирин кетин босиб тарқата бошладилар. У вақтда Ҳазрат Гангуҳийнинг кўзлари кўрмай қолган эди. Мавлоно  Яҳё Ҳазратнинг хос ва ишончли ходими бўлгани учун почта орқали келган хатларни ўқиб эшиттирар ва хатларга ... Батафсил »

Мажолиси ҳакимул умма (1-3)

1-мажлис. Ҳакимул умма Ашраф Али Таҳонавий айтдиларки: Ҳадисда шундай келади: «Кимки бир ўтиришда ўтирса, ва (ўша ўтириш тугагунича) унда Аллоҳ таолони (лоақал бир маротаба) эсламаса, қиёмат куни ўша ўтириш унинг учун афсус ва надомат чекишига сабаб бўлади». Бу гапни ҳамиша ҳаёлингизда тутинг. Бирор ўтириш, ҳаракат ва жим туришингиз Аллоҳ зикридан холий бўлмасин. 2-мажлис Тартиб-интизом дину дунёнинг ҳар бир ишида фойда ... Батафсил »

Исломий сўйишнинг ҳикмати

Мусулмонларнинг энг муҳим байрамларидан бири Қурбон Хайити ҳисобланади. Ушбу кунда миллионлаб ҳайвонлар қурбонлик қилинади. Қурбон Хайитининг асл моҳиятини тушунмасдан туриб, кўпчилик, улар орасида баъзи мусулмонлар ҳам қурбонликни танқид қилиб, буларнинг барчасини беъманилик, деб ҳисоблайди. Бундан ташқари, жониворни ўткир пичоқ билан сўйишни уларга нисбатан ноинсоний муносабат, — деб ҳисоблайдилар. Буни айниқса, ҳайвонларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қиламиз, деганлар кўп гапиришади. Уларнинг айтишича, пичоқ ... Батафсил »

Эслатма! Қурбонлик дуоси

اللهم ان صّلوتِى وَنُسُكِى وَمَحْياىَ ومَمَاتِى لله رَب العالَمِينَ لا شَرِكَ لَهُ اللهمَّ تقَبّلْ هٰذه الأضحية بسم الله والله اكبر اللهم هذا منك ولك اللهم تقبل هذه الأضحية مني أو من فلان ـ “Аллоҳумма инна солатии ва нусукии ва маҳйаая ва мамаатии лиллаахи роббил ъааламиин. Лаа шариика лахҳ Аллооҳумма тақоббал ҳаазиҳил узҳиййата. Бисмиллаҳи Аллооҳу акбар. Аллоҳумма ҳааза минка ва лака ... Батафсил »

Ҳайит намози қандай ўқилади?

Аллоҳ ризолиги учун Қурбон ҳайити намозини ўқишга ният қилинади. Имом “Аллоҳу акбар” дея такбир айтгач жамоат ҳам қўлларини кўтариб, ичида ифтитоҳ такбири (Аллоҳу акбар)ни айтади. Такбир айтилганидан сўнг, қўлни қовуштириб туриб, ҳар ким ичида сано дуосини ўқийди. Сўнгра имом қўлларини қулоқларига кўтариб, уч марта такбир айтади. Жамоат ҳам унга эргашади. Биринчи ва иккинчи такбирда қўллар ён томонга туширилади. Учинчи такбирдан ... Батафсил »