Бош саҳифа » Байт (саҳифа 3)

Байт

Ҳожат Аллоҳдан сўралади

Байт: Аз дари Холиқ ба дари халқ мабар ҳожати худ, Шиква аз ёр ба ағёр намебояд кард. Таржимаси: «Яратувчининг эшигидан халқнинг эшигига ҳожатингни олиб борма. Дўст устидан душманларга шикоят қилиш ярамайди.» (Мунтахаб, 66-б) Батафсил »

Аллоҳнинг дўстлари билан суҳбатлашиш

Баъзи пайтда кишида ёруғлик ҳам, илм ҳам, ишонч ҳам бўлади, лекин унда амал қилишга қувват бўлмайди. Мисол учун, ёруғ бир хонанинг жавонида олма бор, унинг борлиги ҳамда манфаатли нарса эканига ишонч ҳам бор, доктор уни ейишга буюрган ҳам, шу билан бирга кўнгил ҳам уни ейишни истаб турибди, лекин олмагача туриб, етиб боришга қувват бўлмайди. Бундай ҳолда доктор қувват берувчи укол ... Батафсил »

Ёшлик қадри

Байт: Аз баҳори навжувоний ончи бар жо мондааст, Дар бисоти ман ҳамин хоби гарони ғафлатаст. Таржимаси: Менинг тўшагимда ёшлик баҳоридан ўз ўрнида қолган нарса ғафлатнинг оғир уйқусидир. Шоир бу гапини аввало ўзининг ҳолига афсусланиш маъносида, иккинчидан эса сизу бизга насиҳат ўлароқ айтган. “Мен ёшлигимда жуда кўп нарсалар, жумладан ғафлат эгаси эдим. Қариганимда барча нарсалар – гўзаллик, куч-қувват ва ҳоказолар мендан ... Батафсил »

Тонги нола

Байт: Эй ки, коми ду жаҳонро аз Худо металабий, Ҳар ду мавқуф ба як оҳи саҳаргоҳ бувад. Таржимаси: Эй, Худодан икки олам мақсадини талаб қиладиган киши, ҳар иккиси саҳардаги бир оҳга боғлиқдир. Ҳар бир киши икки жаҳонда – дунёда ҳам, охиратда ҳам ўз орзу-мақсадига етишишни хоҳлайди Батафсил »

Қалбни пок тутиш

Байт: Пок чун гарданд дилҳо файз нозил мешавад, Мерасад аз ғайб меҳмон хонаҳойи руфтаро. Таржимаси: Диллар пок бўлса, файз нозил бўлади. Супурилган уйга ғойибдан меҳмон етади. Қалбига Аллоҳ таоло томонидан файз ва футуҳлар тушишини истаган киши аввало қалбини поклаши лозим. Сиз уйингизни пок тутсангиз, унга лойиқ меҳмонни Аллоҳ таолонинг Ўзи ғойибдан жўнатаверади. Батафсил »

Охират учун иморат

Байт: Пеш аз он к-аз табли реҳлат дасту поро гум куний, Зоди роҳи жамъ кун эй бехабар то фурсатаст. Таржимаси: “Эй бехабар, то фурсат бор экан кўчиш дўмбираси чалиниб, қўлу оёғингни йўқотишингдан олдин йўл озуқасини жамла”. Аслида, бехабар дейилганда охират, жаннату дўзах, яхши-ёмон ишлар ҳамда ўлим ҳақида қулоғига умуман хабар етиб бормаган киши тушунилади. Мусулмонлар бу маънода бехабар эмаслар. Чунки ... Батафсил »

Ишонч

Байт: Инон ба дасти фурўмоягон мадеҳ зинҳор, Ки дар масолиҳи худ харж мекунанд туро. Тажимаси: Юганни зинҳор пасткашларнинг қўлига бера кўрма. Чунки улар ўз фойдасига сени сарфлайдилар. Иложсиз бўлганингда ҳам Худодан қўрқмайдиган, таги паст одамларга бирор иш бошқарувини топширма. Чунки бундай кишилар ўз манфаати йўлида нафақат сенинг молингни, балки сенинг ўзингни ҳам сарфлаб юборишдан тап тортмайди (Гулчин, 183-б). Ёрқинжон Фозилов ... Батафсил »

Қалб ғуборини кетказиш

Гар сафойи ҳарами каъба зи замзам бошад, Замзами каъбайи дил дийдайи пур нам бошад. То набандий зи сухан лаб нашавад дил гўё, Нутқи Ийсо самари рўзайи Марям бошад. Таржимаси: Агар Каъба Ҳарамининг софлиги Замзам суви билан бўлса, қалб каъбасининг замзами ёшли кўз бўлади. То лабингни гапдан юммагунингча дилинг гўё бўлолмайди. Ийсо алайҳиссаломнинг гапиришлари онаси биби Марям тутган рўзанинг самарасидир. Соиб ... Батафсил »

Ризққа қаноат

Байт: Медавонад одамийро ҳирс дар гирди жаҳон, Варна гандум сийначок аз баҳри рўзийхорааст. Таржимаси: Ҳирс одамни жаҳоннинг атрофида югуртиради. Бўлмаса, буғдой ризқ егувчи учун сийна ёрувчидир. Ҳарислик, очофатлик, еб тўймаслик кишини тинч ўтиришга қўймайди. Балки бу сифатга эга бўлган одам яхши еб-ичиш илинжида ер шарининг у бошидан бу бошига елиб югураверади. Ҳолбуки, ризқ учун бу қадар ташвиш чекишга зарурат йўқ. ... Батафсил »

Ёмонларда ҳам яхшилик бор

Байт: Аз бадон файз муҳоласт ба некон бирасад, Ҳаққи бедорийи дуздон ба асас бисёраст. Таржимаси: Ёмонлардан яхшиларга файз етиши амри маҳолдир. Тун қоровулларида ўғриларнинг бедорлик ҳақи кўпдир. Соиб раҳимаҳуллоҳ айтмоқчики, одатда ёмон кишининг ёмонлигидан яхшиларга бирор файз ва манфаат етган эмас. Бундан фақат бир ҳолатни мустасно қилиш мумкин. У ҳам бўлса, ўғрилардан тун қоровулларига етган файз ва манфаатдир. Зеро ўғрилар ... Батафсил »