Бош саҳифа » Байт (саҳифа 2)

Байт

«Қўлинг очиқ бўлмагач, қошинг очиқ бўлсин»

Байт: Чун во намекуний гиреҳ, худ гиреҳ машав, Абрў гушода бош чу дастат гушода нест. Таржимаси: Тугунни ечолмасанг, ўзинг тугун бўлма. Қўлинг очиқ бўлмагач, қошинг очиқ бўлсин. Бошига мушкул иш тушган кишининг тугунини ечишга, муаммосини ҳал қилишга қўлингиз берк бўлса, яъни унга ёрдам бериш учун сизда молиявий имкон бўлмаса, қошингизни ҳам беркитиб, қовоқ солиб, тугунга ўхшаб олманг. Зеро бечоранинг ишини битириб ... Батафсил »

Сукут сақлаш

Байт: Дар камингоҳи хамуший метавон дар ёфтан, Ончи, аз офот дар гўяндагий пўшидааст. Таржимаси: Хомушлик (сукут сақлаш) пистирмасида кўп гапиришда нима офатлар яширинганини билса бўлади. Очиқ майдонда ёки ўрмон ва чакалакзорда жанг қилувчи аскар киши душман томонидан отиладиган ўқлардан ҳимояланиш, душмандан яшириниш ёки унинг режаларидан сездирмай хабар топиш учун ўзига қулай пистирма ясайди. Пистирмадаги киши қайси томондан ўзига зарар ва ... Батафсил »

Ёшликни ғанимат бил

Байт: Ғафлати нафс яке сад шавад аз мўйи сафед, Хоби саг вақти саҳаргоҳ гарон гардад. Таржимаси: Соч-соқол оқарганидан сўнг нафснинг ғафлати бирга юз бўлади. Ит ҳам саҳар вақтида уйқуси оғирлашади. Соиб Табризий бу гапни ёшликда умрни ғафлат билан ўтказиб, қариганда ибодат қилишга хомтамаъ бўладиган дангасалар учун айтмоқда. Яъни, ёшликда нафсни тарбия қилиб, ибодатга кўндириб, ундаги ғафлатни даф қилиб, йўқотиш керак. ... Батафсил »

Қалб кўзи кўр бўлмасин

Байт: Аз асойи худ хатар доранд кўрон вақти жанг, Бе басират аз далили хеш мулзам мешавад. Таржимаси: Жанг вақтида кўрларга ўз ҳассалари хатар бўлади. Басиратсиз (қалб кўзи кўр, нодон) киши ўзи келтирган далил билан мулзам бўлиб қолади. Аъмо киши кўзи очиқ одам билан жанг қилса, рақиби унинг қўлидаги ҳассани осонгина олиб қўйиб, унга қарши ишлатиб уни мағлуб қилиши мумкин. У ... Батафсил »

Кексалик

Байт: Маханд эй навжувон, зинҳор бар мўйи сафеди мо, Ки, ин барфи паришон бар сари ҳар бом меборад. Таржимаси: Эй ёш йигит, бизнинг оқ сочимизга ҳаргиз кула кўрма. Чунки, бу паришон (ҳар томон сочилган) қор ҳамма томнинг бошига ёғади. Кексаларнинг ҳоли айнан кексалик туфайли салбий томонга ўзгариши, соч-соқолларга оқ тушиши, куч кетиб, қувватдан қолиш, кўз, қулоқ, қўл-оёқларнинг ҳам заифлашиши эътиборидан ... Батафсил »

“Обрўйимизни гавҳар эвазига бермаймиз”

Байт: Мо обрўйи хеш ба гавҳар намедиҳем, Бухли бажо ба ҳиммати Ҳотам баробараст. Таржимаси: “Биз “ўз обрўйимизни гавҳар эвазига бермаймиз. Ўз ўрнида бўлган бахиллик Ҳотамнинг ҳимматига тенгдир”. Дунёнинг арзимас матоҳини қўлга келтириш учун ўзимизга ўхшаган бир банда ҳузурида лаганбардорлик қилиб, обрўмизни тўкишга рози бўлмаймиз. Биз молу дунёмизни қурбон қилиб, тарқатишга сахий бўлсак ҳам, обрўни қурбон қилишга келганда бахилмиз. Зеро бахиллик ... Батафсил »

Нафсни ўлдир

Байт: Макун бар нафс раҳмат бар ту чун роҳи хато гирад, Сазойи куштанаст он саг ки пойи ошино гирад. Таржимаси: Нафс (ўзингники бўлат туриб) сени хато йўлга бошласа, унга раҳм қилма. Ўз ошино (таниши ва эга)сининг оёғидан олган ит ўлдирилишга лойиқдир. Мужавҳарот, 38-б. Батафсил »

Меҳмон атойи Худо

Байт: Ризқи мо ояд ба пойи меҳмон аз хони ғайб, Мезбони мост ҳар кас мешавад меҳмони мо. Таржимаси: «Бизнинг ризқимиз ғайб дастурхонидан меҳмоннинг оёғи билан келади. Бизга меҳмон бўлган киши бизнинг мезбонимиздир». Хонадонимизга меҳмон бўлиб келган киши бизнинг ризқимизни еб кетмайди, аксинча ўзи ҳам, биз ҳам билмаган ҳолда ғайб хазинасидан бизга барокатли ризқ келишига сабаб бўлади. Шундай экан биз уни ... Батафсил »

Меҳмонга икром кўрсатиш

Байт: Ханда рўйи меҳмонро гул ба жайб афшонданаст, Тангхулқий кафш пеши пойи меҳмон монданаст. Таржимаси: Меҳмонга кулган (табассумли) юз билан боқиш, қучоғига гул сочишдир. Хулқи танглик меҳмон оёғи олдига кавуш қўйишдир. Меҳмонни табассум, очиқ чеҳра билан илиқ қарши олиш гўё унинг оёғи остига гулдан пояндоз ташлаб кутиб олиш билан баробардир. Меҳмон ҳузурида тор феълли бўлиш эса гўё унинг олдига кавушини ... Батафсил »

Комиллик жаннатга етаклар

Байт: Ноқис аз комил барад лаззат зи дунё бештар, Дийдаи аҳвал кунад айш ду боло бештар. Таржимаси: “Ноқис киши комил одамга нисбатан дунёдан кўпроқ лаззат топади. Ғилайнинг кўзи (нарсаларни кўрганда) икки баробар кўпроқ маза қилади”. (Мунтахаб, 72-б) Батафсил »