Бош саҳифа » Aллоҳнинг гўзал исмлари

Aллоҳнинг гўзал исмлари

Аллоҳнинг гўзал исмлари. Ас-Салом

«Салом» сифати барча нуқсонлардан саломат Зот, шунингдек, тинчлик, хотиржамлик ва роҳат берувчи Зот деганидир. Аллоҳ «Салом» сифати ила бандаларга тинчлик, омонлик, хотиржамлик ва соғлик ато қилади. Инсоннинг ўсиб, улғайиши Аллоҳнинг раҳматидир. Бу ўсиш мўътадил ва мақбул чегарага етгач, инсоннинг бўйи ўсишдан тўхтайди. Бир қарашда бу оддий ҳолат бўлиб кўринади, аммо аслида бу ҳам Аллоҳ таолонинг катта неъмати экан. Зеро, шундай ... Батафсил »

Аллоҳнинг гўзал исмлари. Ал-Қуддус

Қуддус сифатининг маъноси шуки, бу Зот ҳар қандай айблардан холи, нолойиқ сифатлардан муназзаҳдир. Мутлақ муқаддаслик ва мутлақ поклик Аллоҳнинг Ўзигагина хосдир. Ушбу исм Қуръони каримда икки ўринда – Ҳашр сурасининг 23-ояти ҳамда Жумъа сурасининг 1-оятида келган. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рукуъ ва саждаларида “Суббууҳун, Қуддуусур Роббул малааикати вар-рууҳ” (У Покдир, Куддусдир, фаришталар ва Руҳнинг яъни ... Батафсил »

Аллоҳнинг гўзал исмлари. Ал-Малик

Барча нарсанинг Эгаси Малик – ҳақиқий эгадир. Ундан ўзга эга йўқдир. Шунинг учун бандалар фақат Унга қул бўладилар. Ҳеч қачон бир қулнинг икки хўжайини бўлмайди. Шунинг учун банда ўзига ўхшаган бандаларга эмас, балки ягона Яратганга, ҳақиқий Маликка қул бўлиши лозим. Ҳақиқий малик зотида ҳам, сифатларида ҳам ҳар қандай мавжудотдан беҳожатдир, барча мавжудотлар унга муҳтождир. Демак, ҳақиқий малик, яъни барча нарсанинг ... Батафсил »

Аллоҳнинг гўзал исмлари. Ар-Раҳийм

Латиф неъматлар берувчи. Бу сифат хосроқ бўлиб, «Қиёмат куни фақат мўминларга раҳм қилувчи» маъносини англатади. Бу исм Аллоҳдан ўзгаларга, жумладан, Пайғамбар алайҳиссаломга нисбатан ҳам ишлатилади. Аллоҳнинг ар-Раҳийм исми ат-Таввоб, ал-Ғофур, ар-Роуф, ал-Вадуд, ал-Азиз сифатлари билан ёнма ён келган, чунки ар-Раҳийм сифати хос раҳмат, ар-Раҳмон сифати эса умумий раҳматдир. Фараз қилайлик, бир мактабда янги ўқув йили бошланди. Ўқиш давомида барча талабалар ... Батафсил »

Аллоҳнинг гўзал исмлари. Ар-Раҳмон

Улуғ неъматларни берувчи. Бу сифат фақат Аллоҳга хос бўлиб, барчага – мўминга ҳам, кофирга ҳам меҳрибон ва неъмат берувчи маъносини англатади. Ар-Раҳмон сифатини Аллоҳ таолодан бошқа ҳеч кимга нисбатан ишлатиб бўлмайди. «Ар-Раҳмон» исми Қуръони каримда 45 ўринда зикр қилинган бўлиб, олти ўринда «Ар-Раҳийм» исми билан ёнма ён келган. Баъзи уламолар ушбу исмни «исми аъзам» деб ҳисоблашган. Аллоҳнинг исми аъзами ҳар ... Батафсил »

Аллоҳнинг гўзал исмлари. Аллоҳ

Аъроф сурасининг 180-оятида: «Аллоҳнинг гўзал исмлари бор, улар билан дуо қилинглар», дейилган. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таолонинг тўқсон тўққизта – бир кам юзта исми бор. Ким уларни санаса, жаннатга киради. Аллоҳ тоқдир ва тоқни яхши кўрур», дедилар. Бу ҳадисни Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилишган. Имом Термизий ва бошқа муҳаддислар ҳадиснинг давомида ... Батафсил »