Бош саҳифа » Муаллиф архивлари: siteadmin

Муаллиф архивлари: siteadmin

Ислом элчиси

«Ислом элчиси» бўлмиш Мусъаб розияллоҳу анҳу Исломга кирганида ёшгина йигит эди. У Исломида собит тура олган буюк саҳобалардан ҳисобланади. Мусъаб ибн Умайр розияллоҳу анҳу Абу Лаҳаб ва Абу Жаҳлларга бетма-бет тура олди. Исломга кирганидан сўнг онасининг ёмон муомаласига сабр қила олди. Онаси уни қамаб қўйиб овқат бермас эди. У Ҳабашистонга динини сақлаш учун ҳижрат қилганлар сафида бор эди. Сўнг яна ... Батафсил »

Ғарблик холис мутафаккирларнинг Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) ҳақларидаги тавсифлари

Бугунги кунимизда бутун олам Муҳаммад алайҳиссаломнинг зотларига, сифатларига ва таълимотларига қанчалик муҳтож эканини ўтган асрнинг буюк ақл эгаларидан бири, забардаст инглиз мутафаккири ва ёзувчиси Бернард Шоу ўзининг: «Агар Муҳаммад пайғамбар тирик бўлганида, замонамиз муаммоларини бир пиёла чой устида ҳал қилган бўлар эди», деган сўзлари билан ифодалаган эди. Агар буюк ёзувчининг бу сўзлари Бернард Шоуга ўхшаш ғарбликлар учун шону шараф бўладиган ... Батафсил »

«Язид ҳақида Аллоҳдан қўрқ! Аллоҳ ҳақида Язиддан қўрқма!»

Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳнинг гапига Аллоҳ таоло кучли таъсир кучини ато қилган эди. Унинг гаплари инсонларнинг қалбига кириб борар, султон ва волийлар ҳузурида ҳақни бўямасдан гапира олар эди. Ибн Халликон ривоят қилади: «Умар ибн Ҳубайра Физорий Ироққа волий бўлди. Унга Хуросон ҳам қўшиб берилди. Бу воқеа халифа Язид ибн Абдулмаликнинг даврида бўлган эди. Волий Ибн Ҳубайра ҳузурига Ҳасан Басрий, Муҳаммад ибн ... Батафсил »

Аллоҳнинг гўзал исмлари. Ал-Мўмин (7)

Мўмин-иймон ва омонликни берувчи. Ал-Мўмин сўзи Қуръони каримнинг фақат битта жойида, яъни «Ҳашр» сурасининг 23-оятида келган. Аслида мўмин калимасининг маъноси тасдиқловчи деган сўзни англатади. Бунга «Юсуф» сурасининг қуйидаги 17-ояти далилдир. «Энди рост гапирсак ҳам, сен бизларга асло ишонмайсан». Демак мўмин тасдиқловчи деган маънодадир. Мўмин киши тасдиқлайди, итоат қилади, амалий татбиқ қилади. Эшитган заҳоти амалга ўтади. Масалан, боғда бир илонни кўриб ... Батафсил »

Зикрнинг фойдалари ҳақида солиҳларнинг сўзлари

Умму Дардо розияллоҳу анҳо Аллоҳ таолонинг “Албатта, Аллоҳнинг зикри буюк ишдир” деган ояти каримасини қуйидагича тафсир қилганлар: “Намоз ўқишинг ҳам Аллоҳни зикр қилишдандир. Рўза тутишинг ҳам Аллоҳни зикр қилишдандир. Қиладиган ҳар бир яхши амалинг ва гуноҳ бўладиган ҳар бир ишдан сақланишинг ҳам Аллоҳни зикр қилишдандир. Бундан ҳам афзали эса Аллоҳни нолойиқ бўлган сифатлардан поклашдир”. Фузайл ибн Иёз раҳматуллоҳи алайҳ Аллоҳ ... Батафсил »

Набий алайҳиссалом Ўз нафслари учун интиқом олмаганлар

У зот Ўзларига қарши энг одобсиз ва энг адолатсиз сўз айтилганда ҳам гарчи, у сўз қалбларига бениҳоя оғир ботса ҳам, ғазаблари жунбушга келганидан юзлари ўзгариб қолса ҳам барибир, нафслари устидан ғолиб келиб: «Мусо (алайҳиссалом)га бундан баттарроқ озорлар беришган лекин, у киши сабр қилганлар», дея ўзларига таскин бериб, кетаверганлар. Ўшанда жангдан сўнг ўлжалар тақсим қилинаётганда ансорлардан бўлган бир киши Набий алайҳиссаломнинг ... Батафсил »

«Нега сен қаноти синган қушга овқат берадиган соғлом қуш бўлмайсан?!»

Халаф ибн Тамимдан ривоят қилинади: «Иброҳим ибн Адҳам раҳимаҳуллоҳ ва Шақиқ Балхий раҳимаҳуллоҳ Маккада учрашиб қолишди. Иброҳим сўради: – Ишингни аввали (сўфийлик) қандай бўлган? Шақиқ деди: – Саҳрода кетаётган эдим. Саҳрода қанотлари синиб ерда ётган бир қушни кўрдим. Унинг қаердан ризқланишини кўраман деб ундан узоқроқда туриб кузатиб турдим. Бир қуш оғзида чигиртка билан учиб келди. Қаноти синган қушнинг оғзига чигирткани ... Батафсил »

«Тасаввуфнинг ҳукм ва масалалари ҳам шаръий аҳкомлардир»

Ҳақиқий тасаввуфнинг ҳукм ва масалалари ҳам дарҳақиқат шаръий аҳкомлардир. Лекин фиқҳ китобларида бир хос сабаб туфайли ёзилмаган. Одамлар умуман олганда тасаввуфнинг асл ҳақиқатини англаб етмадилар. Аврод, вазифалар, машғулотлар, кашф, илҳом, завқлар ҳамда мавожидлар (турли кайфиятлар)нинг номини тасаввуф деб номлаб олдилар. Мана шу сабабли у шаръий аҳкомлардан алоҳида бошқа бир нарсадек кўринади. Аслида эса тариқат шариатга мукаммал амал қилишнинг номидир. Намоз, ... Батафсил »

Қилмиш-қидирмиш…

Кичик қишлоқда гап тез тарқалади: эмишки, баққол тарозидан уриб қолиб, одамларни алдаётган экан. Ҳаммаси новвойнинг қишлоқ қозиси олдига шакар сотувчи савдогар устидан шикоят қилиб боришидан бошланди. «Мен ундан пишириқ учун ҳар куни юз мисқол (500 грамм) шакар сотиб оламан. Одатимга кўра, ундан олган шакарни ишлатишдан олдин тарозига тортдим. Не кўз билан кўрайки, муттаҳам савдогар менга сотган қадоқда юз эмас, саксон ... Батафсил »

Ўткир Ҳошимов. «Тўйчибой»

Тўйчибой тўй қиладиган бўлди: суннат тўй… “Сабзи тўғрар”га келган маҳалла оқсоқоллари “юз кило гуруч дамлаш шартми, ўзингизни қийнамай қўя қолинг”, деган эди, астойдил хафа бўлди: – Нима, мен одаммасманми? Ўзимга яраша орзу-ҳавасим бор, улфатларим бор… Мен ҳам юртнинг ошини еганман… …Шундай бўлди… Юз кило эмас, юз йигирма кило ош дамланди… Тонг отмасдан ҳофизлар хониш қилди… Гурас-гурас одамлар келди… Тўйчибой “юз ... Батафсил »