Бош саҳифа » Илм » Янги йилни нишонлашлик ва уни муборакбод этишликнинг ҳукми

Янги йилни нишонлашлик ва уни муборакбод этишликнинг ҳукми

Жомиъа Дорул улум Карачи муфтийси, Ҳазрати Мавлоно Абдуррауф Суккарҳвий ҳафизаҳуллоҳ айтадилар:

«Исломда янги йилни нишонлашликнинг бирор тасаввури йўқ. Хоҳ у шамсий йил бўлсин ёки қомарий. Шунга кўра, мусулмонлар учун насороларни янги йил ила муборакбод қилишлик, уларнинг нотўғри ақийдаларини қувватлашлик бўлгани сабабли дуруст эмасдир. Янги йилни одатий тарзда нишонлашлик ва унда уюштириладиган умуман олганда беҳисоб мункар ишларга асосланадиган йиғинларда шерик бўлишлик жойиз эмасдир.

Янги йилнинг бошланишида хайри дуо қилишликнинг ҳукми.

Албатта, қомарий йил бўлсин ёки шамсий, унинг бошланишида агар инсон келаётган йил ва келаётган ҳаёт учун хайри дуо қилса, гарчи шариъатда собит бўлмаса-да, лекин зоҳиран унда бирор хараж йўқ. Чунки, ҳар ойнинг бошланишида, ҳар кечанинг бошланишида ва ҳар куннинг бошланишида қилинадиган дуолар мустанад ҳадислар ила собитдир. Улар қуйида зикр қилинади. Шунингдек, бундай ўринда диннинг бирор насиҳатига асосан гап айтишликда ҳам бирор хараж йўқ.

Ойнинг бошидаги дуо.

اللهم أهله علينا باليمن والايمان و السلامة والاسلام والتوفيق لما تحب و ترضى، ربي و ربك الله

Яъни: «Эй, Аллоҳим! Бу ойни бизга барака, иймон, саломатлик, ислом ва Сен яхши кўрадиган ва рози бўладиган амалларга тавфиқ ойи қилгин. (Эй, Ой!) Менинг Роббим ва Сенинг Роббинг Аллоҳдир».

Кечанинг бошланишидаги дуо.

اللهم أسألك خير هذه الليلة و أعوذ بك من شر هذه الليلة و شرها بعدها

Яъни: «Эй, Аллоҳим! Мен Сендан бу кечанинг яхшилигини сўрайман. Бу кеча ва ундан кейинги кечанинг ёмонлигидан паноҳ сўрайман».

Куннинг бошланишидаги дуо.

اللهم إني أسألك خير هذا اليوم فتحه و نصره و نوره و بركته و هداه وأعوذ بك من شر ما فيه و شر ما بعده

Яъни: «Эй, Аллоҳим! Мен Сендан бу куннинг яхшилигини, фатҳини (мақсадларда муваффақиятни), нусратини, нурини, баракасини ва ҳидоятини сўрайман. Унда ва ундан кейинги кунда бўладиган ёмонликдан паноҳ сўрайман».
Валлоҳу аълам.

«Санэ ийсвий ки ҳақиқат» («Мелодий сананинг ҳақиқати») китобидан, 38-39- бетлар.

Абдулқайюм Комил таржимаси

Поделиться

Жавоб қолдириш

Электрон почтангиз чоп қилинмайди.Шарт қаторлар белгиланган *

*