Бош саҳифа » Мақолалар » Мулоҳаза: Азон бизга нима учун керак?

Мулоҳаза: Азон бизга нима учун керак?

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар намозга азон айтилса, Шайтон орқасидан ел чиққан холатда орқага қочади. Токи, азон эшитилмайдиган жойгача (боради). Агар азон тугаса (шайтон) яқинлашади, агар намозга такбир айтилса, (шайтон яна) орқага қочади. Ҳаттоки, (намоз ўқувчи) киши ва ўзи ўртасида хатар пайдо бўлади”, деб марҳамат қиладилар.

Ҳофиз ибн Ҳажар ал-Асқалоний (раҳматуллоҳи алайҳ) ўзларининг “Фатҳул Борий” китобларида: “Шайтоннинг Қуръон ва намоздаги зикрларни эшитишдан бошқа – азон ва такбирда тумтарақай бўлиб қочишининг ҳикмати:  “Қиёмат кунида муаззинга гувоҳлик бўлмаслиги учун” – деб айтилади. Чунки, “Муаззин учун жин ва инсон Қиёмат кунида гувоҳ бўладилар” – деб келтирадилар”.

Хулоса, бир ўлкада азон товуши янграб турар экан, у ҳудудда шайтоннинг ёмонлиги ва унинг васвасаси, инсонларнинг ўртасидаги фитна, порахўрлик ва тушунмовчиликлар, ўз жонига қасд қилиш (суиқасд), ёшларнинг ўртасида авж олиб бораётган муаммолар, жинларнинг инсонларга тегиши, сеҳр-жоду ва иссиқ-совуқ амаллар ҳамда шу каби турли зарарли иллатлар камаяди.

Поделиться

Жавоб қолдириш

Электрон почтангиз чоп қилинмайди.Шарт қаторлар белгиланган *

*