Бош саҳифа » Ибрат » Иймонлашиш умиди

Иймонлашиш умиди

Донишмандлар дейдиларким: Ҳақиқатга кўрсатиладиган энг катта лутфу карам — унга амал  қилмоқлик экан. Аммо дунёда ҳеч нимага ҳақиқатчалик машаққат билан эришилмайди. Ҳақиқатни излаш, унга етиш учун ойлар, баъзан йиллар зарур бўлар. Ҳаёт шундайки, бунда ҳақиқатдан кўра хатони топиш осонроқ. Хато кўриниб туради, уни дарров пайқаймиз, ҳақиқат эса пинҳона яширинган бўлади ва уни ҳар ким ҳам топавермайди. Ҳақиқатга етишмоқликнинг энг асосий шарти — ҳақиқатни севмоқликдир. Зотан, фақат ҳақиқатгина чинакам гўзалдир, фақат угина меҳр-муҳаббатга лойиқдир. Ҳақиқатни шунчаки севиш ва гапиришнинг ўзи кифоя эмас, ҳақиқатни бирон-бир улуғ мақсадни кўзлаган ҳолда севиш ва гапириш керак бўлади. Бир одам бирор фойдали ҳақиқатни очгунича, юзларча одам омадсиз изланишлар ва аянчли янглишишлар билан ўз умрини хазон қилмоғи ҳам мумкин. Ҳақиқат излаш вақтичоғлик билан эмас, ҳаяжон ва ташвишлар билан ўтади. Аммо шунда ҳам барибир уни изламоқ лозим, акс ҳолда, ҳақиқат топмасак, уни севмасак, ҳалок бўлмоғимиз тайин. Ҳақиқатни ўргана туриб, уч мақсадни кўзда тутиш зарур: уни излаб топишимиз, топгандан сўнг, албатта, исботлашимиз, ниҳоят, ҳақиқатни изоҳлаб, исботлаётганда уни сохталикдан ажрата билмоғимиз шарт.

Тоҳир Малик

Поделиться

Жавоб қолдириш

Электрон почтангиз чоп қилинмайди.Шарт қаторлар белгиланган *

*