Бош саҳифа » Илм » Тумор ва вазифа

Тумор ва вазифа

Ашраф Али Таҳонавий айтдилар:  Бугун одамлар ўз мақсадларига эришиш, касаллик ва мусибатларни даф қилишда дам солдириш, тумор ва бошқа шу каби нарсаларни жуда қадрлайдилар ва бу учун имконлари борича ҳаракатлар ҳам қиладилар. Лекин асл тадбир бўлган нарса, яъни Аллоҳга дуо қилишга эса бепарво бўладилар. Менинг тажрибам шуки, бирорта ҳам нақш ёки тумор таъсирда дуога барорбарлик қилолмайди. Лекин дуони дуодек қилиб сўраш керак ва дуонинг қабул бўлишига монеълик қиладиган нарсалардан парҳез қилиш керак. Яна суҳбат давомида бу гапни ҳам айтдилар: Конпур шаҳрининг «Жомеъ ул-улум» номли мадрасасида мударрис бўлиб турганимда иттифоқо Конпур шаҳрида вабо тарқади. Тушимда бир улуғ одам: «Ейиладиган ва ичиладиган нарсаларга уч маротаба Қадр сурасини мукаммал ўқиб, дам солиб  егиздирилсин ва ичкиздирилсин.  Касал бўлса тузалади, касал бўлмаса, сақланиб қолади», деди. Кейин шуни тажрибада мушоҳада ҳам қилдим.

Ёрқинжон қори Фозилов таржимаси

Поделиться

Жавоб қолдириш

Электрон почтангиз чоп қилинмайди.Шарт қаторлар белгиланган *

*