Бош саҳифа » Илм » Мажолиси Ҳакимул умма. Нафс ишрофининг ҳақиқати

Мажолиси Ҳакимул умма. Нафс ишрофининг ҳақиқати

12-мажлис. Ҳакимул умма Ашраф Али Таҳонавий айтдиларки: Бир ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай марҳамат қилганлар: «Тамаъ ва нафс ишрофисиз бирор ҳадя келса, унда барака бўлади. Ишроф бўлганида эса барака бўлмайди».

«Ишроф»нинг маъноси «интизор бўлиш»дир. Олдиндан бирор ҳадя олиш умиди бўлса, яъни нафс фалончи киши ҳадя беради деб кутиб турса, мана шу ишрофдир. Ишрофдан сўнг ҳадя қабул қилиш аҳли ботин наздида сўраб олиш билан баробардир.

Ҳазрат ишрофи нафс ҳақида Халил Аҳмад Саҳаранпурийнинг бир воқеъасини нақл қилиб айтдилар: «Баҳовалпур вилоятининг раисларидан бири диндор одам эди. У кўпинча олимлар ва солиҳларни чақириб, зиёфат бериб турарди. Қайтилаётган вақтда бироз ҳадя ҳам берар эди. Бир маротаба Девбанд ва Саҳаранпур улуғларини чақирди. Мен ҳам бордим. Ўз замонасининг фақиҳ ва улуғ кишиси Халил Аҳмад Саҳаранпурийга шундай хаёл келди. Бу раиснинг ҳадя бериш одати ҳаммага маълум. Шунинг учун бу ерга келиш билан бу одам бир нарса беради деган хаёл пайдо бўлади. Бу эса ишрофи нафс бўлиб, бу билан ҳадя қабул қилиш муносиб эмас.

Шунда мен айтдимки: «Менинг наздимда ишрофи нафс шуки, унга хилоф қилинганида кулфат ва шикоят бўлсин. Яъни чақирган киши ҳадя бермаса, сиқилиб, ундан шикоят қилсангиз, шунда ишроф қилган бўласиз. Акс ҳолда у васваса, холос, ишроф эмас». Ҳалил Аҳмад Саҳаранпурий менинг жавобимни маъқул кўрдилар ва тасдиқ қилдилар.

Ёрқинжон қори Фозилов таржимаси

Поделиться

Жавоб қолдириш

Электрон почтангиз чоп қилинмайди.Шарт қаторлар белгиланган *

*