Бош саҳифа » Ибрат » Бировдан сўраш вақтидаги хорлик

Бировдан сўраш вақтидаги хорлик

Амир Саид ибн Ос розияллоҳу анҳу рамазон ойида кишиларга таом улашар экан. Бир зиёфатдан кейин кишилар кетгач, унинг ҳузурида қурайшлик бир йигит қолди.

Саид унга: «Менда бирор ҳожатинг бўлса керак», деди.

У йигит: «Ҳа, Аллоҳ амирни ислоҳ қилсин!» , деди.

Саид шамни ўчириб, унга: «Нима ҳожатинг бор?», деди.

Йигит: «Мўминлар амири (халифа)га менинг қарзим борлиги ва уй-жойга муҳтож эканим ҳақида билдириб мактуб ёзиб берсангиз», деди.

Саид: «Қарзинг қанча», деб сўради. У қарзини қанчалигини ва уй-жойнинг ҳам нархини айтди. Саид унга айтилган пулни бериб деди:

«Мана буни ол. Биз сени сафар машаққатидан озод қиламиз. Халифанинг ҳузурига бориб ўтирма», деди.   

Одамлар «Саиднинг у йигитга етарли мол берганидан кўра, сўраш пайтида юзидаги хорликни кўрмаслик учун шамни ўчиргани гўзалроқ бўлган», дейишади.

Поделиться

Жавоб қолдириш

Электрон почтангиз чоп қилинмайди.Шарт қаторлар белгиланган *

*