Бош саҳифа » Илм » Мажолиси ҳакимул умма. Тақво ва тавозуъ

Мажолиси ҳакимул умма. Тақво ва тавозуъ

10-мажлис. Ҳазрат Ашраф Али Таҳонавийнинг отаси хонадоний раис ҳамда сарват соҳиби эдилар. Тирикчилик сабаби бўлмиш касби ҳам ножоиз эмас эди. Лекин Ҳазратнинг назарида бироз шубҳали эди. Отаси вафот этгандан кейин меросдан ўз ҳиссасини олиш масаласида иккиланиш бўлди. У кишида ўзича ҳукм чиқариш одати йўқ эди. Ҳазрат Гангуҳийга хат ёзиб, савол қилдилар: «Мол шубҳали бўлгани сабабли ўз ҳиссамни олишга иккиланмоқдаман. Олмай десам, кейинчалик қийналиб қолмасмиканман, деб ўйланяпман».

Жавоб келди: «Агар ҳиссангизни олсангиз, фатво. Олмасангиз, тақво. Ташвиш эса, иншааллоҳ, сизга умр бўйи бўлмайди».

Ҳазрат Таҳонавий тақво томонини ихтиёр қилдилар. Ўзларининг ҳиссаси бўлмиш катта сармояни укаларига қолдирдилар. Мен отамдан эшитганманки, Ҳазрат Гангуҳий шундай дер эканлар: «Мавлоно Ашраф Алийнинг энг кичик тақвоси шуки, у отасининг меросидан ўз ҳиссасини олмаган». Шундай ўринда тақво билан бирга ўз фикрига суянмай, улуғларнинг маслаҳатига амал қилиш жуда ҳакимона усул. Бунга Ҳазратнинг ўзлари ҳам ҳамиша амал қилардилар, бошқаларга шуни таъкидлар эдилар. Айтар эдиларки: «Инсонга шу нарса лозимки, ҳечам ўзбошимчалик билан иш қилмасин. Модомики, тартибдаги катта киши мавжуд бўлса, унинг маслаҳатига амал қилсин. Катталар бўлмаса, тенгқурлари билан маслаҳатлашсин. Улар ҳам бўлмаса кичикларнинг маслаҳати билан иш тутсин. «Тартибдаги катта» дейишимга сабаб шуки, аслида кимнинг катталиги фақат Аллоҳ таолога маълум».

Ёрқинжон қори Фозилов таржимаси

Поделиться

Жавоб қолдириш

Электрон почтангиз чоп қилинмайди.Шарт қаторлар белгиланган *

*