Бош саҳифа » Мавъизалар » Ирим ва шумланиш ҳақида

Ирим ва шумланиш ҳақида

Шумланиш борасида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг муборак ҳадиси шарифларида: «Уч нарсадан менинг умматим ҳануз қутула олмайдилар. Бу — ҳасад, бадгумонлик, ва иримдур. Шу нарсалардан қутилиш йўли шуки, ҳасад қилсангиз, зулмга ўтманг. Гумону-шубҳа қилсангиз, уни ҳақиқат ҳисоб қилиб, унга асосан иш тутманг. Бирор ирим қилинадиган нарсага дуч келсангиз, Аллоҳ таолога таваккул қилиб, йўлингизда ва ишингизда давом этиб кетаверинг!».

Шумланиш, ирим-сирим қадим-қадимдан жоҳилларнинг одати ва Пайғамбарларнинг душмани бўлиб келган. Аллоҳ таоло Қуръони каримда Фиръавн қавми ҳақида ҳикоя қилиб: «Бас, уларга яхшилик келганда: «Бу бизга хос», -дейдилар. Агар уларга бирор нохушлик етса, Мусо ва у билан бирга (иймон келтирган) кишилардан шумланадилар. Огоҳ бўлингки, уларнинг (яхши-ёмон) амал(лар)и Аллоҳнинг ҳузуридадир. Лекин (буни) аксариятлари билмайдилар», — деди.

Ояти карима мазмунидан кўриниб турибдики, Фиръавн қавмига серҳосиллик ва фаровонлик, сиҳат-саломатлик каби яхшиликлар етишса, «Ҳа биз буларга сазовормиз, бу яхшиликлар бизга бўлиши лозим», — деб айтишади. Агар уларга бало-офат, қаҳатчилик, очарчилик ёпирилса, улар Мусо алайҳиссалом ва ул зот билан бирга бўлганлардан шумланиб: «Буларнинг барчаси Мусо ва унинг қавми сабабидан бўлди, уларнинг шумликлари касофати бизларга урди», — деб айтишарди. Аммо Аллоҳ таоло уларнинг бу шумланишларини ўзларига қайтариб, ҳақиқий аҳвол тўғрисида хабар бериб: «… Огоҳ бўлингки, уларнинг (яхши-ёмон) амал(лар)и Аллоҳнинг ҳузуридадир …», — деб айтди.

Поделиться

Жавоб қолдириш

Электрон почтангиз чоп қилинмайди.Шарт қаторлар белгиланган *

*