Бош саҳифа » Илм » Ҳажнинг нозик сирлари

Ҳажнинг нозик сирлари

Аввало, ҳажнинг моҳиятини фаҳмлаб етиши лозим. Яъни, ҳажнинг диндаги ўрнини фаҳмлаган одамнинг унга шавқи ортади ва ҳаж қилишга азму қарори кучаяди.

Ҳажнинг ҳар бир амалида маълум бир эслатма ва ибрат бор:

  1. Ҳажга керак бўладиган нарсаларни жамлаганда охиратга керак бўладиган нарсаларни эсига олсин.
  2. Эҳромга кираётганда, оддий кийимларини ечаётганда кафанни ва Роббига бу дунё кийимларидан бошқача кийим билан рўбарў бўлишини эсга олсин.
  3. «Лаббайка»ни айтишни бошлаганида Аллоҳ таолонинг чақириғига жавоб бераётганини эсга олсин ва қабулни орзу қилиб, қабул бўлмай қолишдан қўрқсин.
  4. Ҳарамга етганда уқубатдан омон қолишни орзу қилсин ва яқинлардан бўлмай қолишдан қўрқсин. Аммо бунда умидворлик ғолиб бўлсин.
  5. Байтуллоҳни кўрганида қалбида унинг улуғворлигини ҳозир қилсин ва Аллоҳ таолога Ўзининг меҳмонлари мартабасига эриштиргани учун шукр қилсин ҳамда Байтуллоҳни тавоф қилиш улуғворлигини ҳис қилсин.
  6. Ҳажарул-асвадни истилом қилган (уни қўли билан ушлаган ёки ишора қилган) пайтида Аллоҳ таолога итоатга байъат қилганига эътиқод қилсин ва бу байъатга вафо этишга азму қарор қилсин.
  7. Каъбаи Муаззаманинг пардасига осилганида ва Мултазамда турганида гуноҳкорнинг ҳожасининг паноҳига қочганини эсласин.
  8. Сафо ва Марва орасида саъй қилаётган пайтида уларни “тарозининг икки палласи” деб ўйласин.
  9. Арафотда турганида, одамларнинг издиҳомини кўрганида, овозларининг кўтарилишини эшитганида, тилларнинг турли-туманлигини билганида қиёмат мавқифини, унда халойиқнинг жамланишини ва шафоат сўрашларини эсга олсин.
  10. Тош отиш пайтида фармонга сўзсиз бўйсунишни, қулликни намоён қилишни ва фармонни сўзсиз бажо қилишни қасд қилсин.
  11. Қурбонлик сўйиш пайтида бу ишнинг Аллоҳ таолога қурбат ҳосил қилишнинг энг муҳим турларидан бири эканини, қурбонликнинг ҳар бир бўлаги эвазига қурбонлик қилувчи жасадининг бир бўлаги дўзахдан халос бўлишини эсласин.

«Мўминнинг умр сафари» китобидан.

Поделиться

Жавоб қолдириш

Электрон почтангиз чоп қилинмайди.Шарт қаторлар белгиланган *

*