Бош саҳифа » Байт » Сизга йўл кўрсатган кишидан рози бўлинг…

Сизга йўл кўрсатган кишидан рози бўлинг…

Байт:

Кўрро аз раҳбари бино буридан ғофилист,
Бе сабаб аз айб бийни хеш ранжидан чаро?

Таржимаси: «Кўрни кўзи очиқ йўлбошчидан ажратиб қўйиш ғофилликдир. Ўзингнинг айб кўрувчингдан бесабаб ранжиш нимага?»

Кўзи ожиз кишининг қўлидан тутиб, уни бошқариб кетаётган одамни ҳамма мақтовга лойиқ деб ҳисоблайди. Кўзи ожиз кишининг ўзи ҳам манзилига етиб боргунича унинг ҳақига дуолар қилиб кетади. Мана шу ожизни ўз етакловчисидан ажратиб қўйиш, яъни уни йўл ўртасида ёрдамсиз қолдириш ўта ноинсофлик деб саналади. Кўрни етаклаган киши мақтовга сазовор бўлар экан, сенга йўл кўрсатган кишидан хурсанд бўлиш ўрнига нима учун ундан ранжийсан?

Сен ҳам бу дунёда ўзингни гўё бир кўр деб бил ва айбу нуқсонларингни айтиб, сенга йўл кўрсатган кишидан рози бўл. Балки сен йўл бошловчига кўзи кўр кишидан ҳам муҳтожроқсан. Зеро кўр ҳассасини бир бор йўқотади. Сен эса бир гуноҳни такрор-такрор қилмоқдасан.

Ёрқинжон қори Фозилов таржимаси

Поделиться

Жавоб қолдириш

Электрон почтангиз чоп қилинмайди.Шарт қаторлар белгиланган *

*