Бош саҳифа » Байт » Ҳусни хулқ

Ҳусни хулқ

Байт:

Ба ҳусни хулқ дилҳоро мусаххар метавон кардан,
Ба ин анбар ду оламро муаттар метавон кардан.

Таржимаси: «Гўзал хулқ билан қалбларни забт қилиш мумкин. Бу мушки анбар билан икки оламни муаттар қилиш мумкин»

Инсон ўзининг чиройли хулқи ва гўзал муомаласи билан бошқаларнинг қалбларини ўзига ром қилади. Гўзал ахлоқдан шу қадар ширин хўшбўйлик тарқаладики, у билан инсоннинг бу дунёси ҳам, охирати ҳам муаттар бўлади. Ҳусни хулқ деб аталмиш гўзал сифат ўз эгасини ҳам, бошқаларни ҳам баҳраманд қилади ва барчага бирдай роҳат етказади.

Ёрқинжон Фозилов

Поделиться

Жавоб қолдириш

Электрон почтангиз чоп қилинмайди.Шарт қаторлар белгиланган *

*