Бош саҳифа » Байт » Эҳсон

Эҳсон

Байт:

Мадди эҳсонро ду чандон мекунад рўйи кушод,
Хандайи барқ аз саҳоби гавҳарафшон хушнамост.

Таржимаси: «Очиқ чеҳралик эҳсонни икки баробар қилиб юборади. Гавҳар сочувчи булутнинг чақмоқ – кулгуси гўзалдир»

Муҳтожга эҳсон қилаётган пайтда кишининг юзида гўзал табассум бўлиши унинг эҳсони устига эҳсон деб ҳисобланади. Ерга ўзининг гавҳардек эҳсонларини сочувчи булутнинг кулиши – чақмоғи унинг ёғдираётган эҳсонини янада гўзалроқ қилиб кўрсатади.

Ёрқинжон Фозилов

Поделиться

Жавоб қолдириш

Электрон почтангиз чоп қилинмайди.Шарт қаторлар белгиланган *

*