Бош саҳифа » Байт » Бахил бўлманг

Бахил бўлманг

Байт:

Ниш бошад қисмати занбур аз дарёйи шаҳд,
Мумсик аз қаҳри Худо бебаҳра аз моли худаст.

Таржимаси: «Асал дарёсидан арининг насибаси унинг нишидир. Бахил Худонинг қаҳри сабабли ўз молидан бебаҳрадир»

Асаларига тинмай тўплаган дарёдек кўп асалидан теккан насиба ўзининг заҳарли найзаси бўлади, холос. Худди шундай бахил одам ҳам Худонинг қаҳрига учрагани сабабли тўплаган мол-дунёсидан ўзи баҳра ололмайди. Арининг асалидан бошқалар еб лаззатланади, аммо бахилнинг молидан ҳеч кимга наф етмайди.

Ёрқинжон Фозилов

Поделиться

Жавоб қолдириш

Электрон почтангиз чоп қилинмайди.Шарт қаторлар белгиланган *

*