Бош саҳифа » Байт » Бефойда сўз зарари

Бефойда сўз зарари

Байт:

Умри худ кўтоҳ карду номаи худро сиёҳ,
Ҳарки, Соиб чун қалам сар дар сари гуфтор кард.

Таржимаси: «Ўз умрини қисқа қилди, ўз номасини қаро қилди, Эй Соиб, кимки, қалам каби бошини гап узра қилса.»

Соиб раҳимаҳуллоҳ бу байтда ҳам ўта юқори мазмунга ишора қилмоқда. Биламизки, учи чиқарилган қалам ҳеч нарса ёзмай тураверса, ўзи ҳам камаймайди, қоғозни ҳам қорайтирмайди. Аксинча, бирор нарса ёзганда эса оппоқ қоғозни қорайтиради, ўзи ҳам кичрая боради. Инсон ҳам тўхтамай, эзмалик қилиб гапираверса, хусусан, бефойда сўзларни сўзлайверса, ўз номаи аъмолини қорайтиради шу билан бирга ўзининг азиз умрини қисқартириб юборади.

Ёрқинжон Фозилов таржимаси

Поделиться

Жавоб қолдириш

Электрон почтангиз чоп қилинмайди.Шарт қаторлар белгиланган *

*