Бош саҳифа » Байт » «Қўлинг очиқ бўлмагач, қошинг очиқ бўлсин»

«Қўлинг очиқ бўлмагач, қошинг очиқ бўлсин»

Байт:

Чун во намекуний гиреҳ, худ гиреҳ машав,
Абрў гушода бош чу дастат гушода нест.

Таржимаси: Тугунни ечолмасанг, ўзинг тугун бўлма. Қўлинг очиқ бўлмагач, қошинг очиқ бўлсин.

Бошига мушкул иш тушган кишининг тугунини ечишга, муаммосини ҳал қилишга қўлингиз берк бўлса, яъни унга ёрдам бериш учун сизда молиявий имкон бўлмаса, қошингизни ҳам беркитиб, қовоқ солиб, тугунга ўхшаб олманг. Зеро бечоранинг ишини битириб бериш, унга эҳсон ва садақа қилиш учун пул кетади, бироқ табассум ва очиқ чеҳра билан боқиш учун пул ҳам, куч ҳам кетмайди. Ҳадиси муборакда ҳам ўз биродарининг юзига табассум билан қараш садақа бўлиши ҳақида хабар берилган.

Ёрқинжон Фозилов таржимаси

Поделиться

Жавоб қолдириш

Электрон почтангиз чоп қилинмайди.Шарт қаторлар белгиланган *

*