Бош саҳифа » Мақолалар » Ғам-ташвиш ва касалликлар икки қисмдир

Ғам-ташвиш ва касалликлар икки қисмдир

Инсон қачон бирор дард ёки ғам ташвишга ботса, қарздор бўлиб қолса, уй-жойсиз қолса, икки ҳолатдан бири бўлади. Биринчиси бу Аллоҳнинг қаҳри ва азобидир. Иккинчиси банданинг даражаси баланд бўлиши ва унга ажру савобни кўплаб берилишига сабабдир.

Ғам-ташвиш ва касаллик Аллоҳнинг азоби ҳамдир

Охират азоби қаттиқ бўлади. Шунинг учун гоҳида Аллоҳ таоло бандасини охират азобидан сақлаш ва учун тўғри йўлга қайтиши бу дунёда ҳам баъзи бир балоларга мубтало қилади. Аллоҳ таоло “Сажда” сурасида марҳамат қилади:

وَلَنُذِيقَنَّهُمْ مِنَ الْعَذَابِ الْأَدْنَى دُونَ الْعَذَابِ الْأَكْبَرِ لَعَلَّهُمْ يَرْجِعُونَ

  1. Албатта, уларга буюк азобдан олдин яқин азобни тоттирамиз. Шоядки, қайтсалар.

Яъни «Ўша фосиқларга охиратнинг буюк азобидан олдин бу дунёдаги яқин азобни тоттирамиз. Шоядки, улар бундан сабоқ олиб, куфр ва фисқу фужурдан, ёмонликлардан қайтсалар».

Ғам-ташвиш ва касаллик Аллоҳнинг раҳмати ҳамдир

وَلَنَبْلُوَنَّكُمْ بِشَيْءٍ مِّنَ الْخَوفْ وَالْجُوعِ وَنَقْصٍ مِّنَ الأَمَوَالِ وَالأنفُسِ وَالثَّمَرَاتِ وَبَشِّرِ الصَّابِرِينَ۝ الَّذِينَ إِذَا أَصَابَتْهُم مُّصِيبَةٌ قَالُواْ إِنَّا لِلّهِ وَإِنَّا إِلَيْهِ رَاجِعونَ۝

Аллоҳ таоло “Бақара” сурасида :

  1. Албатта, сизларни бир оз хавф ва очлик билан, мол-мулкка, жонга, меваларга нуқсон етказиш билан синаймиз. Ва сабрлиларга хушхабар бер.
  2. Улар ўзларига мусибат етганда: «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз», – деганлардир.

أُولَئِكَ عَلَيْهِمْ صَلَوَاتٌ مِّن رَّبِّهِمْ وَرَحْمَةٌ وَأُولَئِكَ هُمُ الْمُهْتَدُونَ

  1. Ана ўшаларга Роббларидан саловотлар ва раҳмат бор. Ана ўшалар, ўшаларгина ҳидоят топганлардир.

Иккиси орасидаги фарқ

Иккиси орасидаги фарқ шуки, биринчига мубтало бўлган киши Аллоҳ таолога юзланишни тарк қилади, тақдирига норози бўлади ва ҳаммага Аллоҳдан шикоят қилади. “Нега мени бунчалар балога гирифтор қилмаса? Нима гуноҳим бор? Ҳамма саломату менгина шундай дардга чалинганман” деяверади. Аллоҳ буюрган намоз, рўза ва бошқа фарзларни тарк қилади. Балолардан қутилиш чораларини қилсада, тавбага шошилиш, дуода бўлиш ва қилган хатоларини тўғрилашни, қилган зулм ва жафоларини тадоригини кўришни тарк қилади. Бу ҳолга тушиш бадбахтлик аломатидир. Агар бошига бало тушиши билан тавбага шошилса, дуо қилиб “Эй Аллоҳим, мен заифман, ночорман. Бунданда ортиғ балоларга лойиқман. Шундай бўлсада Ўз фазл-караминг ила менга нажот бергин” дейди. Дилида хатоларига афсус, тилида истиғфор бўлади. Юзидан ғами намоён бўлсада тилида Аллоҳдан шикоят қилиш, дилида нафратланиш деган нарса бўлмайди. Аксинча аввалгиданда ибодат ва зикрга машғул бўлади. Қилган хатоларини ўйлаб уни тўғрилашга киришади. Бу бало Аллоҳнинг раҳматидир, бу Аллоҳнинг ўша бандага муҳаббати борлиги ва унинг даражасини юқори бўлишини аломатидир.

Поделиться

Жавоб қолдириш

Электрон почтангиз чоп қилинмайди.Шарт қаторлар белгиланган *

*