Бош саҳифа » Таржимаи ҳол » Саҳл ибн Абдуллоҳ Тустарий

Саҳл ибн Абдуллоҳ Тустарий

Замона олимлари Саҳл Тустарий тўғрисида, у шариат билан ҳақиқат орасини жам қилган эди, дер эдилар.

Саҳл ибн Абдуллоҳ Тустарий айтадилар:

Аллоҳ руҳимга: «Оё, мен Роббингиз эмасманми?» дегани ҳануз менинг эсимда бор. “Мен: “Роббимизсан!”, деб жавоб бердим.

Ва яна айтадилар, мен уч ёшимда намоз ўқир эдим. Тоғам Муҳаммад ибн Саввор мени кўриб қолсалар йиғлар эди.

Бир куни мен айтдим:

— Эй тоға, менда бошқача ҳолат юз бермоқда, кўнглим асло қарор тутмас! Нима қилайин?

Айтди:

— Эй Саҳл, бу ҳолатингни ҳеч кимга айтмагин, чунки ҳали болаликда ҳеч кимда бундай ҳолат юз бермаган.

Менга ўгит бериб айтар эди, доим Аллоҳ билан бўлгин, кечалари уйғонганда, айтгин, «АЛЛОҲ МЕН БИЛАН БИРГА». «АЛЛОҲ МЕНИ КЎРИБ ТУРИБДИ». «АЛЛОҲ МЕНГА ГУВОҲ БЎЛИБ ТУРИБДИ», деб ўргатган эди.

Мен буни айтиб, жуда кўп фазилатлар топдим.

Саҳл ибн Абдуллоҳдан нақл қилинади:

— Бахтли бўлишнинг нишонаси учдир. Аввало Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га феълда ва хулқда иқтидо қилмоқ; иккинчи, ҳаромдан қочмоқ; учинчи, ҳар амалда ихлос билан бўлмоқ.

«ТАЗКИРАТ УЛ-АВЛИЁ» китобидан

Поделиться

Жавоб қолдириш

Электрон почтангиз чоп қилинмайди.Шарт қаторлар белгиланган *

*