Бош саҳифа » Байт » Меҳмонга икром кўрсатиш

Меҳмонга икром кўрсатиш

Байт:

Ханда рўйи меҳмонро гул ба жайб афшонданаст,
Тангхулқий кафш пеши пойи меҳмон монданаст.

Таржимаси: Меҳмонга кулган (табассумли) юз билан боқиш, қучоғига гул сочишдир. Хулқи танглик меҳмон оёғи олдига кавуш қўйишдир.

Меҳмонни табассум, очиқ чеҳра билан илиқ қарши олиш гўё унинг оёғи остига гулдан пояндоз ташлаб кутиб олиш билан баробардир. Меҳмон ҳузурида тор феълли бўлиш эса гўё унинг олдига кавушини тўғирлаб қўйиб, “кетаверасиз” дейишга ўхшайди.

Сўфий Аллоҳёр раҳимаҳуллоҳ ҳам меҳмонни кулиб қарши олиш ҳақида жуда гўзал сўз айтганлар:

Кулуб меҳмон қошиға чиқғин эй қул,
Шажар мевадин олдин кўрсатур гул.

Яъни,”Эй банда, меҳмон олдига кулиб чиқ. Кўрмайсанми, дарахт ҳам мевадан олдин гулини кўрсатади. Дарахт мева тугишдан олдин гуллаб эгасини хурсанд қилади. Сен ҳам меҳмон келганда дастурхонга нозу неъматлар олиб чиқишингдан олдин юзингда гулдек табассуминг бўлсин”.

Ёрқинжон Фозилов

Поделиться

Жавоб қолдириш

Электрон почтангиз чоп қилинмайди.Шарт қаторлар белгиланган *

*