Бош саҳифа » telegram » Ҳазрат Таҳонавийдан ибрат

Ҳазрат Таҳонавийдан ибрат

Ҳазрат Таҳонавий билан содир бўлган бир воқеа:

Ҳазрат ўз шогирдларига ва ўзларига тааллуқли кишиларга кўрсатма бериб, поездда ва самолётда сафар қилганда бепул олиб юришга рухсат берилган миқдордан ортиқча юкни тарозига торттириб, ҳақини қўшимча тўлашни буюрар эдилар. Бир сафар ўзлари сафар қилмоқчи бўлиб вокзалга келдилар. Юкларини торттирмоқчи бўлиб тарозининг яқинига келган эдилар, вагон кузатувчиси («проводник») ҳазратни таниб қолиб, яқин келди.

– Нима қилаяпсиз, ҳазрат? – сўради у.
– Юкларимни торттирмоқчиман.
– Бунга ҳожат йўқ. Мен сиз билан бирга кетаман, ортиқча юкка ҳақ тўлашга зарурат йўқ, деди вагон кузатувчиси.
– Сиз мен билан қаергача борасиз?, – сўрадилар ҳазрат. У фалон бекатгача боришини айтди.
– Ундан уёғига нима қиламан? – дедилар ҳазрат.
– У ерга етгач, кейинги вагон кузатувчисига «Бу ҳазратнинг юклари» деб айтиб қўяман.
– Ўша ҳамкасбингиз мен билан қаергача боради? – сўрадилар устоз.
– У сиз тушадиган бекатдан ҳам ўтиб кетади, – деди ҳалиги киши.
– Бироқ мен ундан уёғига ҳам сафар қиламан-да, – дедилар ҳазрат.
– Қаерга? – сўради у киши ҳайрон бўлиб.
– Аллоҳ таолонинг ҳузурига. Охиратда ким, қайси «проводник» мени Аллоҳнинг ҳузурида, У Зотнинг савол-жавобидан қутқариб қолади?

Поделиться

Жавоб қолдириш

Электрон почтангиз чоп қилинмайди.Шарт қаторлар белгиланган *

*