Бош саҳифа » telegram » «Аллоҳ таоло кўриб турибди!»

«Аллоҳ таоло кўриб турибди!»

Бир ота қизи билан бирга сафар қилаётган эди. Улар бир узум боғи ёнидан ўтаётганларида, отанинг қалбида очкўзлик уйғонди ва бироз узум ейишни хоҳлаб қолди. Шундай қилиб, у қизини бир жойга тургизиб қўйиб: «Қизим! Сен шу ерда туриб, уёқ буёққа қараб тур. Агар биров кела бошласа, дарҳол хабар бер», деди. У узум узиш учун кетиб, эндигина узум новдаси ёнига етганида, қизи бақирганча: «Отажон! Отажон! Бизни биров кўриб турибди. Отажон! Отажон! Бизга биров қараб турибди», дея бошлади. Шунда, ота қўрқиб ортига қочди. Қизининг ёнига келиб, уёқ буёққа қаради. Ҳеч ким йўқ эди. У: «Қизим, ким қараб турибди?» деб сўради. Қизи: «Отажон! Агар бирор банда кўрмаётган бўлса, у ҳолда бандаларнинг Роббиси Аллоҳ таоло кўриб турибди», деди…

Ҳазрат Мавлоно Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳафизаҳуллоҳ

Абдулқаййум Комил таржимаси

Поделиться

Жавоб қолдириш

Электрон почтангиз чоп қилинмайди.Шарт қаторлар белгиланган *

*